декабр 30, 2023 15:06 Asia/Tashkent
  • Ғазода шаҳид бўлган мухбирлар сони 106 нафарга етди
    Ғазода шаҳид бўлган мухбирлар сони 106 нафарга етди

Фаластин маъмурияти ахборот идорасининг Ғазодаги бўлинмаси, 7-октябрдан бери бу секторда 106 нафар журналист шаҳид бўлганини хабар қилди.

Само ахбо\рот агентлигининг хабар қилишча, Ғазо бўлгасидаги Фаластин маъмурияти ахборот идораси бўлими ўз хабарида,  Ғазо бўлгаси шарқидаги Нусират лагеридаги уйига сионистик режим қирувчи самолётлари ҳужумида  Ал-Қудс ал-явм телеканалининг мухбири  Жабр Абу Ҳадрусни шаҳид бўлганини маълум қилди.

Кеча эрталаб сионистларнинг ҳаво ҳужумларида,  журналист Абдуллоҳ Ҳаммад ўз  рафиқаси ва  4 фарзанди билан шаҳид бўлди.

 Ушбу икки нафар журналистни шаҳид бўлиши билан  Ғазо секторидла шаҳид бўлган мухбирлар сони 106 кишига етди.

Исроил режими армиясининг Ғазо бўласига ҳужуми бошланганиден бери 21 минг 320 нафар фаластинлик  аксарияти аёллар ва болалар шаҳид бўлган ҳамда 55 минг 603 нафар жароҳатланган.

Бундан ташқари Ғазодаги ҲАМОС ҳаракати ахборот идораис директори  Исмоил Савобата ҳам 7-октярдан босқинчи сионитсларнинг ҳужумларида 29 минг фаластинлик бедарак юқолган деб эълон қилди.

ҲАМОС исломий қаршилик  ҳаракатининг ушбу масъулига кўра, 7 минг нафардан ортиқ ҳалигача вайроналар остида қолмқда ва вайроналар кўплиги, ишчи куч ва хизматчилар етишмаслиги ва имконият камчилиги  сабабли вайроналар остида қолган жасадлар ва ҳатто трик қолганларни нажот ериш ишлари  жуда секин кетмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ