Январ 13, 2024 12:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси Яманга қарши бир томонлама ҳужумлар уюштирмоқда
    АҚШ армияси Яманга қарши бир томонлама ҳужумлар уюштирмоқда

Халқаро ОАВ бугун АҚШ армиясини Яманга бир томонлама ҳужумлар уюштирганини хабар қилди.

Яманнинг Ал-Масира ахборот агентлиги ҳам бугун АҚШ ва  Британиянинг Яман пойтахти-Санъо шаҳрига ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Ал-Маёдин телеканали ҳам, Саъно халқаро аэропорти яқинидаги Ад-Дайламий базасига ҳаво ёки ракета ҳужумлар уюштирилганини хабар қилганди. АҚШ расмийларидан бири ҳам  CNN  телеканали билан суҳбатда, Яманданга янги ҳужумларда радар объект нишонга олинганини иддао қилди.

АҚШнинг Яманга қарши ҳужумлари эса Яман мудофаа вазири Муҳаммад Носир Ал-Отифий кеча АҚШ . Британия ва сионистик режимни огоҳлантирган пайтда уюштирилмоқда.

Яманнинг 5 -чи ҳарбий округида бу мамлакат ҳарбий тузилмаларини  билан танишиш учун ташриф буюрган Яман мудофаа вазири  Яман мамлакати душманга қарши туришга ва жавоб беришга тайёр ва Қизил денгиз ва Макрон денгизида ҳам айнан Яман кучларининг қўли баланд деб таъкидлади.

Яман мудофаа вазирининг бу сўзлари кеча АҚШ ва Британиянинг Яман ҳудудига ҳужумидан кейин янгради.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари  қўмондонлиги ўз баёнотида,  армия штаб -квартирасининг буйруғи асосида ҳарбий ҳаво кучлари  маҳаллий вақт билан кеча эрталаб Яман миллий армиясининг 16-штаб квартирасига 100 та бошқариладиган ракеталар учирди ва бу ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб 6 киши яраланди деб даъво қилди.

АҚШ ва Британиянинг ушбу ҳужумлари ҳам  4 давллатнинг жумладан Россия, Эрон Ислом Республикаси, Хитой ва Ироқнинг норозилигига сабаб бўлди. АҚШ Конгрессининг баъзи аъзолари ҳам Оқ уй рухсатисиз Яманга қилинган ҳужумига норозилик билдириб бу ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ёрлиқ