Январ 21, 2024 12:47 Asia/Tashkent

Ироқ қаршилик кучлари АҚШ армиясининг Ироқнинг Ал-Анбор вилоятидаги " Айнул-Асад" ҳарбий базасига 40 та ракета ёғдирди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги СЕНТКОМ террорчи кучлари ўз баёнотида, Ироқдаги "Айн-ул-Асад" базасига ракета уюштирилганини тасдиқлаб, Ироқ қаршилик кучларининг бу мамлакат ғарибдаги " Айн-ул-Асад" базасига ракета ҳужум натижасида бир қатор АҚШлик аскарлар " мия шикастланиши " га дучор бўлганини хабар қилди.

Ўз исмини ошкор бўлишини истамаган, АҚШ мулозими "Айнул Асад базасидаги Ироқ қаршилик кучлари бир нечта баллистик ракеталарни  (TBM) ишлатган деб айтди.

Хабарларга кўра, Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати ҳам ўз баёнотида,  АҚШнинг Айн-ул Асад ҳарибй базасига уюштирган ракета ҳужуми учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ироқ қаршилик кучлари сионистик режимнинг, Фаластиннинг мазлум халқига айниқса, Ғазо халқига қарши ҳужумлар ва жиноятлари ҳамда АҚШнинг бу ҳужумларни қўллаб-қувватлгани ортидан, АҚШнинг минтақадаги базаларига ҳужум қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ироқ  қаршилик кучлари  АҚШ босқинчи кучларини базаларига ҳужум қилишни давом этишини маълум қилди.

Ёрлиқ