Январ 23, 2024 15:43 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик кучлари ҳужумида кўп сонли сионистлар ўлдирилди
    Фаластин қаршилик кучлари ҳужумида кўп сонли сионистлар ўлдирилди

Фаластин Исломий қаршиилк кучларининг Ғазо бўлгаси жанубида сионистик режим босқинчиларига қарши уюштирган ҳужумида кўп сонли сионист ҳалок бўлди ва яраланди.

Сионистик режим телевидениясининг 12-канали кечанги хабарида Ғазо секторидаги жангларда ҳалок бўлган сиоинстлар сони 50 нафардан ошганини хабар қилди.

Бундан ташқари Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнисда икки бинонинг портлаши оқибатида 22 нафар сионст аскари ҳалок бўлди. Исроил режими телевидениясининг 14-канали ҳам кеча Ғазодаги урушнинг энг оғир кунларидан бири бўлганини маълум қилди.

Сионистик режим армияси ҳам Ғазода қуруқликдаги ҳужум бошланганидан бери бу режимнинг 200 аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Шунингдек Ғазо секторидаги Ашкелон ҳудудигача бўлган ракета ҳужуми ушбу сионист аҳоли пунктни яна хавфсиз ҳолга келишига сабаб бўлган.

Сионистик режим экспертлари Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати-ҲАМОС Ғазо сектори ичида қурол ишлаб чиқариш учун яратган имкониятларидан жуда ҳайратда деб ёзди Тел-авивда чоп этиладиган Маорив газетаси.

ҲАМОС ҳаракати етакчиларидан бири Соми Абузаҳрий ҳам АҚШ позицияси сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси масаласида тўлиқ мос келади ва томонлар фақат баъзи тафсилотларда фарқ қилади холос деб таъкидлади.

Абузаҳрий

Абузаҳрий ўз сўзларида  ҳар қандай келишув Ғазога қарши тажовузни тўлиқ тўхтатиши ва босқинчи кучларни бу ҳудудлардан олиб чиқиб кетишни кафолатлаши кераклигини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнггги статистик  маълумотларга асосан, Ғазога қарши сиоинстик режитмнинг ҳужумлари бошланганидан бери ҳозиргача шаҳид бўлган фаластинилклар сони 25 мингдан ошган ва яраланганлар сони эса 62 минг нафарга етган.

Ёрлиқ