Январ 25, 2024 18:32 Asia/Tashkent

Исроил режими армияси Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига қилган ҳужумларида яна ўнлаб фаластинлик шаҳид бўлди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  бугун сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳри ғарбида жойлашган Тал-ал Султон ҳудудини бомбардимн қилди. Бу шафқатсиз ҳужум оқибатида  турар жой мажмуалари вайрон этилди ва икки киши шаҳодатга эришди ва бир қанча одамлар яраланди.

Сионистикк режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгаси жаунбида жойлашган Хон-Юнис шаҳри ғарбига ҳам зарбалар берди ва бу шаҳар ғарбидаги  Носир касалхонаси яқинидаги турар-жойларни вайрон қилди ва натижада бир қанча фаастинлик шаҳид бўлди.

Исроил режимининг артиллерия бўлинмаси ҳам Жабалия лагерининг ғарбида. Ғазонинг шимолидаги Салатин ҳудудини ўққа тутди ва натижада бир қанча фаластинилклар шаҳид бўлди ва  яраланди деб хабар берди  Шаҳоб ахбоорот агентлиги.

Кеча ҳам Ғазо секторининг касалхона манбаларидан бири сионистик режим жангариларининг ҳужумлари оқибатида бу сектор жанубидаги  Хон Юнис ҳудудида камида 50 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва  120 киши жароҳаланди деб хабар қилди.

Инсо ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам Ғазо урушида 24 минг бола ота-онасидан айрилганини эълон қилмоқда. 

Бошқа хабаргаткўра, сионистик режимнинг Маданий мерос вазири Эмихай Элияҳу яна бир бор Ғазога ядровий ҳужум уюўтириш ҳақидаги таклфини такрорлади.

Ёрлиқ