Январ 30, 2024 15:16 Asia/Tashkent
  • АҚШ қирувчи самолётлари яна Яман шимолига ҳужум қилдилар
    АҚШ қирувчи самолётлари яна Яман шимолига ҳужум қилдилар

Бугун эраталаб ОАВ АҚШ қирувчи учоқлари Яманнинг Саъда вилоятининг айрим ҳудудларини нишонгатолганини хабар қилдилар.

ИРНА ахборот агнтлигининг хабар қилишича, баъзи норасмий манбалар ҳам Яман пойтахти Санъо шаҳрида портлаш овози эшитилгани ҳақида хабар бердилар.

АҚШ ҳарбий учоқларининг Яман шимолидаги Саъда шаҳрига ҳужумлари эса Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг сиёсий идораси аъзоси Абдулмалик Алъажрийнинг  кескинликни кучайтириш ва бизга ҳужум қилиш ҳеч қачон Қизил денгиз инқирозини ҳал қилишга олиб келмайди деган кечанги огоҳлантириши билан бир пайтда юзага келмоқда.

Ансорулоҳ сиёсий идораси аъзоси шунингдек бизга қарши урушнинг авж олиши ҳам Яманнинг Фаластинга ёрдам беришдан воз кечишига тўсқинлик қила олмайди деб изоҳлади.

У илгари ҳам АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумларига ишора қилиб буни сионистик режимни қўллаб-қувватлашнинг давом этиши билан уйғун деганди  ва АҚШни Қизил денгиз хавфсизлигини хавф остига қўйганини эълон қилганди.

Фақат сионистик режим кемалари ёки бу режимга юк олиб кетаётган кемаларнинг ўтиши тақиланган аммо АҚШ вазиятни барча кемаларга татбиқ этмоқда деб аниқлик киритди Ад-Ажрий.

Ёрлиқ