феврал 08, 2024 18:40 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида яна 14 фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғазо бўлгасида яна 14 фаластинлик шаҳид бўлди

Исроил режими армиясининг Ғазога қилган сўнгги ҳужумларида яна 14 фаластинлик шаҳодатга эришди.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг /2023/ 7-окябрдан бери сионистик режимнинг  Ғазо секторига қарши шафқатсиз ва ваҳшиёна ҳужумлари давом этмоқда ва ҳозиргача бу ҳужум оқибатида 27 минг 70 нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб 67 мингдан ортиқ тан жароҳати олган.

ИРНА ахборот агентлигиниг хабар қилишича, бугун ҳам Исроил режими қирувчи самолётлари Ғазо бўлгаси жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилди ва бу ҳужумда 14 фаластинлик улар жумласидан 5 бола шаҳид бўлди ва яна бир қанча фаластинлик яраланди.

Сионистик режим армияси фаластинлик қаршилик кучлари қўлидаги ўз жангариларидан  ирини ҳалок бўлганини тасдиқлади.  Исроил режимининг бу аскарининг ўлими билан Ғазо сектормда уруш бошланганидан буён  босқинчи сионистик режим жангариларни ҳалок бўлгани тўғрисидаги бу режимнинг расмий статистикаси  564 нафардан далолат беради. Лекин айрим бошқа манбалар ҳалок бўлган сионист жангарилари сонини 3000 нафар ва яраланганлар сонини 11000 деб эълон қилмоқда.

сионистик режим жангариси

 

Ливан Ҳизбуллоҳи кучлари ҳам бугун Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда ишғол остидаги ҳудудларнинг  Киряти Шамуна казармаларида сионистик режимнингг 91-Жалил двизиясининг 769-бригадаси қароргоҳини иккита ракета билан нишонга олди. Бу амалиёт натижасида сионистик режимнинг бир ҳарбий зобити ва икки жангариси яраланди. Бундан ташқари  Ливна Ҳизббулоҳи ҳаракати Суриянинг Шаъба ишғол этилган далаларида сионист жангарилари тўпланиш марказини нишонга олди.

Сионистик режим  жангарилари шунингдек Ливан жанубидаги 14 ҳудудни қирувчи самолётар, учувчисиз учоқлар ва артиллерия билан нишонга олди ва бу ҳужумларнинг энг кучлиси Хайём ҳудудига ттўғри келди.

Ёрлиқ