феврал 12, 2024 13:16 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг Рафаҳ шаҳрига қилган ҳужумида 100 нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди
    Исроил режимининг Рафаҳ шаҳрига қилган ҳужумида 100 нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим армияси Рафаҳ шаҳрининг турли ҳудудларига шафқатсиз ҳужум уюштирди ва бу ҳужумларда ҳозиргача юздан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган.

Фаластиннинг Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун эрталаб Исроил режимининг қирувчи самолётлари,  Ғазо бўлгаси жанубида Рафаҳ шаҳри марказидаги  Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти штаб-квартираси яқинидаги турар жой ва уйларга ҳужум қилди. Бу ваҳший ва нафқтсиз жиноятлар натижасида, 100 кишидан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб 230 зиёд инсонлар яраланди. Шаҳидлар ва ярадорлар сони ҳамон ортиб бораётгани айтилади.

Босқинчи режим ҳужумидан кейин бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу Рафаҳда қуруқликдаги амалиёт тез орада бошланганлигини маълум қилди. Исроил режими бош вазири ўзиниг ўтмишдаги иддаолари ва сафсаталаридане сўнг, Рафаҳ шаҳридаги Фаластин Ислмий қаршиилк ҳаракати-ҲАМОС ҳарбий баптальонларини Рамазон ойи олдидан йўқ қилишини талаб қилди.  Аммо ҲАМОС ҳаракати, Саудия Арабистони, БАА ва Европанинг айрим давлатлари сиоинстик режимнинг Рафаҳ шаҳрига қуруқликдаги ҳужумлари оқиатлари ҳақида огоҳланирган.

фаластинлик шаҳид

 

Фаластин Ислом қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ҳам Ғазо шаҳрида 100 нафарга яқин фаластинлик шаҳиднинг жасадини топилгани ортидан сионистик режим Фаластин халқини геноцид қилишни мақсад қилган деб эълон қилди.

Янги шаҳидлар билан бирга Исроил режимининг 2023 йилнинг 7- октябрдан бери Ғазо бўлгасига бостириб кириши оқибатида шаҳидлар сони 28 минг 64 кишига етди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил реимининг Ғазо секторига қарши ҳужумлари ва жиноятлари натижасида яраланганларнинг сўнгги сони ҳам 67 минг 611 кишини ташкил қилган.

Ёрлиқ