феврал 13, 2024 13:35 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг Рафаҳга қарши ҳаво ҳужумлари халқаро аксиламалларга сабаб бўлмоқда
    Исроил режимининг Рафаҳга қарши ҳаво ҳужумлари халқаро аксиламалларга сабаб бўлмоқда

Сиоинстик режим армиясининг Ғазо бўлгасининг Рафаҳ шаҳридаги турар-жой ҳудудларига жиноий ҳаво ҳужумлари халқаро аксиламалларга олиб келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон ТИВ матбуот котиби,  Ғазо секторининг Рафаҳ шаҳри миллиондан ортиқ  фаластинлик қочқинларга мезбонлик қилаётганига тўхталиб,  сионистик режим армиясини Рафаҳга ваҳшй ҳужумлари ва бу ҳудудга қуруқликдаги ҳужуми билан таҳид қилиш ҳаракати инсоний фалокатга ва ҳимоясиз ва мазлум фаластинликларга қарши навбатдаги уруш жинноятга олиб келиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний шунингдек, бундай ният ва ҳаракат нафақат ўт очишни тўхтатиш масаласи бўйича олиб борилаётган музокараларга қарама-қарши ва бузғунчидир балки бу Халқаро суд томонидан чиқарилган вақтинчалик қарорларга зид бўлиб сиоинстик режимнинг  халқаро ташкилотла обрўсига путур етказиш учун уларниг барча меъёрларини қайта қайта бузишга қаратилган бу режимнинг ёвузх ниятларинги намунасидир деб таъкидлади.

Туркия республикаси етакчиси Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам Исроил режимининг Ғазодаги оммавий қирғинларни қаттиқ танқид қилиб, Нетаняҳу кабинети қабул қилган сиёсат ҳар куни янги қизил чизиқларни кесиб ўтувчи Гитлерга ўхшайди деб маълум қилди. Эрдуған шунингдек илғор давлатларга оммавий қирғинларни тўхтатиш ўрнига сиоинстик режимни қўллаб-қувватламоқда деб  қўшимча қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел ҳам Рафаҳ шаҳридаги  вазиятнинг ёмонлашувидан катта хавотир билдириб сионистик режимни бу ҳудудга ҳужуми хавфли оқиаларни келтириб чиқаришидан огоҳлантирди.

Голландия Бош вазири Марк Рутте ҳам кеча Ғазо жанубидаги Рафаҳда ҳар қандай ҳарбий операция ҳақида огоҳлантириб, Рафаҳ ҳудудига кенг кўламли ҳарибй операциялар ҳалокатли гуманитар оқибатларга сабаб бўлади деб эълон қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, Исроил режими Ғазо секторига кўпроқ ва тезроқ инсонпарварлик ёрдамнинг кириб келишига рухсат бериши керак деб қайд этди.

Ёрлиқ