март 09, 2024 15:48 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида ёрдам кутаётган фаластинликларга қарши сионистик режим ҳужумлари давом этмоқда
    Ғазо секторида ёрдам кутаётган фаластинликларга қарши сионистик режим ҳужумлари давом этмоқда

Сионистик режимнинг Ғазода инсонпарварлик ёрдамларни кутаётган фаластинликларга қарши жиноятлари ва ҳужумлари давом этмоқда.

Ливаннинг Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, бугун сионист режим ҳарбийлари Ғазода жойлашган Ал Қуит  майдонида гуманитар ёрдам олишни кутаётган  фаластинликлар сафини ўққа тутди. Сионистик режимнинг бу ҳаракати натижасида  2 нафар   фаластинлик шаҳид бўлди ва яна бир қанчаси яраланди.

Аввалроқ Исроил режими армияси Ғазо бўлгасида бугун ёдамни олишни кутаётган фаластинликларни бир неча бор ўққа тутан эди.

Исроил армиясининг ғазо бўлгасининг мазлум халқига қарши қилган бу ваҳшиёна ҳужумлари дунё сукунати олдида одатий ҳолга айланган.

Бир неча кун олдин Ал-Жазира телеканали ҳам сионистик режим жангарилари Ғазо шаҳри марказида гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк машиналарга ўтмоқчи бўлган фаластинликларга қарата ўт очди деб хабар қилганди.

Сионистик режим қирувчи самолётлари бугун Ғазодан жанубидаги касалхона атрофидаги  ҳудударни нишонга олди. Ғазо ССВ ҳам Аш-Шифо тиббиёт мажмуасида 3 боланинг шаҳид бўлиши билан сувсизланиш ва тўйиб овқатланмаслик сабаларидан шаҳид бўлганлар сонинингг 23 нафарга етганини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларага биноан, 2023-йил 7-октябрдан бери сионистик режим армиясининг Ғазо секторига қарши ҳужумларида 31 мингга яқин фаластинилк шағҳид бўлган ва 72 мингдан ортиқ ҳам жароҳатланган.

Ёрлиқ