апрел 16, 2024 19:20 Asia/Tashkent
  • Ғазода шаҳидлар сони 33 минг 843 кишига етди
    Ғазода шаҳидлар сони 33 минг 843 кишига етди

Фаластин ССВ Ғазо секторидаги шаҳидлар сонининг 33 минг 843 кишига етганини хабар қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, сўнгги 24 соат ичида сионистик режим армияси 5 та қотиллик ва жиноят содир этди ва унинг оқибатида 46 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб яна 110 нафари ҳам яраланди.

Фаластин ССВ Исроил режимининг Ғазо бўлгаси аҳлига қарши уруши сабаб шаҳидлар сони 33 минг 843 кишига ярадорлар сони эса 76 минг 575 кишига етганини қўшимча қилди.

Шунга асосан,  сионистик режимнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонларининг 73 фоизи аёллар ва болалардир.

Ғазо ССВ минглаб шаҳидларнинг жасадлари ҳамон вайроналар остида эканинини маълум қилди.

Ёрлиқ