Тошкентда "дружиначилар" назорати бошланди
(last modified Mon, 28 Aug 2017 09:40:05 GMT )
август 28, 2017 14:40 Asia/Tashkent
  • Тошкентда \
    Тошкентда \"дружиначилар\"

Ўзбекистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи  ва Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ томонидан, синов тариқасида “Назорат гуруҳ”лари ташкил этилди.

Гуруҳ аъзолари тумандаги мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчиларидан ташкил этилган бўлиб, улар қўлида қизил чизиқли кулранг боғич тақиб юришади. Боғичда “Жамоатчилик назорати” деб ёзилган.

“Назорат гуруҳлари” ташкил қилиниши сабабларидан бири, бу – Сентябрь бошида Мустақиллик куни, Қурбон ҳайити ва янги ўқув йили бошланиши каби тадбирларнинг устма-уст тўғри келиши сабаб бўлган, дейилган хабарда.

“Жамоатчилик  назорати” вакиллари туман ИИБ бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ишлайди. “Назорат”чилар  жамоат жойларида тартибни сақлаш ва керак бўлганда шубҳали шахсларнинг ҳужжатларини текшириш билан шуғулланади.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ вакили UzNews нашрига берган хабарига кўра, агар ушбу тажриба муваффақиятли якунланса, келажакда шундау гуруҳлар пойтахтнинг ҳар бир туманида жорий қилиниши мумкин экан.

 

Ёрлиқ