Мирзиёев масжидида аёллар ҳам намоз ўқийди
(last modified Mon, 04 Sep 2017 06:40:10 GMT )
сентябр 04, 2017 11:40 Asia/Tashkent
  • Зоминдаги Мирзиёев масжиди
    Зоминдаги Мирзиёев масжиди

Шу йилнинг май ойида намозхонлар учун эшигини очган Зоминдаги муҳташам масжидда аёлларнинг ҳам тўсиқларсиз келиб намоз ўқиётгани маълум бўлди.

Халқ орасида Мирзиёев масжиди сифатида ном чиқарган Зоминдаги янги қурилган масжидда аёллар учун алоҳида бўлма ва кириш дарчаси ажратилган. Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида аёлларнинг масжидларга бориши деярли тақиқланганди.

Кузатувчилар Мирзиёев ўзи туғилиб ўсган туманда аёлларнинг масжидга киришига изн берилиши Каримов томонидан мусулмонларга нисбатан олиб борилган сиёсатдан воз кечаётганига яна бир далил эканлигини айтишади.

Президент Мирзиёев 1 сентябр куни имом хатиблар билан учрашувда ҳар бир тумандан юзлаб қорилар чиқишини истаётганини маълум қилган.

 

Ёрлиқ