Даҳшат! Бошпанасиз аёл зӯрланди (АУДИО)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i26249
Россияда меҳнат муҳожирлигидаги ўзбекистонлик айрим аёллар иш ёки турар жой излаб эркакларга алданиб қолаётганини билдиришмоқда. Кўп ҳолларда уларни ўз ватандошлари алдайди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 03, 2017 10:07 Asia/Tashkent

Россияда меҳнат муҳожирлигидаги ўзбекистонлик айрим аёллар иш ёки турар жой излаб эркакларга алданиб қолаётганини билдиришмоқда. Кўп ҳолларда уларни ўз ватандошлари алдайди.

Ижарада турган уйидан чиқариб юборилган Зумрад бошпана излаб "Одноклассники"даги гуруҳларнинг бирига эълон берган. Унинг айтишича, ўзбекистонлик йигит автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш жойида турар жойи билан бирга иш таклиф қилиб қўнғироқ қилган.

Унинг бориши учун йўлкирасини ҳам тўлаган.

- Мен нима иш қиламан бу ерда деб сўрадим. Автомашиналарни ювиш ва келган мижозларга чой, кофе дамлаб бериш экан. Ётоғим қайси десам, ўша ердаги бир хонани кўрсатди. Менга маъқул бўлди, ўша ерда қолдим, - дейди Зумрад.

Муҳожир аёл бу хурсандчилиги узоққа бормаганини айтади. Ишнинг эртаси куни йигит ичиб келиб, аёлни зўрлаган.

- Қаршилик қилгандим уриб, хоҳлаганича хўрлади. Қочиб чиқиб кета олмадим, кучим етмади. Кейин ҳожатга чиқишни сўраб ташқарига чиқиб, бир амаллаб қочдим.

Қувди. Бир тожикларни кафесига кириб бекиндим, ҳикоя қилади муҳожир.

Зумрад кафе эгасининг ёрдами билан Москва шаҳрига етиб олган ва яна бошпана излаган.

Аксар ҳолларда ўз юртдошлари томонидан тажовузларга учраган аёллар полиция ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишмайди.

Хужжатсиз ишлаб юрганликлари боис, полицияга борса, ўзларини ушлаб Ўзбекистонга бадарға (депортация) қилиб юборишларидан қўрқишади.

- Одамлар бу ерга ишлайман, ҳалол пул топаман деб келади. Ўзини ҳирси йўлида ўзимизни ўзбеклар шунақа қилаяпти. Ўшаларнинг ҳам онаси, синглиси, қизи бордир. Шуларни ҳам она дунёга келтирган-ку. Шунчаликка борадими, ахир!, - деб йиғлайди Зумрад.