Шок! Афғонистонда ИШИДнинг "мини хилофат"и ташкил этилди
Олти ой бурун ИШИДга байъат қилган Толибон ҳаракатининг қӯмондонларидан бири Қори Ҳикмат Жузжон вилоятининг Дарзоб ва Қӯштеппа туманлари масжидларининг пештоқига ИШИДнинг қора байроқларини тикиб, "мини хилофат" тузган.
Дарзоб туманининг ҳокими Бозмуҳаммад Доварнинг Ройтерс ахборот агентлигига айтишича, Қори Ҳикматнинг қӯл остида Хитой, Ӯзбекистон, Тожикистон, Покистон ва Чеченистонлик жангарилар мавжуд.
Ройтерс агентлиги маҳаллий мактаблардан бирининг собиқ ӯқитувчиси Ғавсиддиннинг қуйидаги сӯзларини келтиради:ИШИДчилар ҳатто 300 нафар болани ҳам ӯз сафларига жалб қилишган. Улар ҳар бир мактабда ӯқувчиларга қуроллардан фойдаланиш ва қӯлбола бомбалар ясашни ӯргатиш учун иккитадан синфхонани ажратишган.
--ИШИДчилар Толибонлардан кӯра анчайин шафқатсиз, --ҳикоя қилади Дарзоб туманида яшовчи Саид Ҳабибуллоҳ. --Улар аёлларимизни чӯри қилиб олишади ёхуд ӯз жангариларига турмушга чиқишга мажбур қилишади. Толиблар ҳеч қачон бундай пастликка боришмасди, улар бизнинг тилимизда суҳбат қилишарди. Аммо ИШИДчилар хорижийлар, раҳм-шафқатни билмаган ваҳшийлардир".
Олдинроқ Ӯзбекистон Исломий Ҳаракати асосчилари Жума Намангоний ва Тоҳир Юлдошларнинг ӯғиллари Жузжон вилоятида маҳаллий ӯзбеклар ҳисобидан ИШИД учун навкар йиғишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ӯтамиз: Жузжон вилояти Афғонистоннинг шимолий-ғарбидаги Туркманистон билан чегарадош вилоятларидан бири бӯлиб, у 11 та улусволи ёхуд тумандан иборат. Вилоят маркази Шибирғон шаҳридир. Жузжон вилоятида асосан ӯзбеклар, тожиклар, туркман ва паштулар яшашади.