КГБ 100 ёшга тӯлди
(last modified Thu, 21 Dec 2017 08:17:24 GMT )
декабр 21, 2017 13:17 Asia/Tashkent
  • КГБ 100 ёшга тӯлди

 Путин хавфсизлик хизматлари раҳбарлари, жумладан Иноятовга миннатдорчилик билдирди.

Кремль хабар қилишича, КГБнинг 100 йиллиги муносабати билан Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг узоқ йиллик раҳбари Рустам Иноятов ҳам иштирок этди.

Россия президенти махсус хизматлар раҳбарларига ҳамкорлик ва тақдим қилинаётган маълумотлар учун миннатдорлик билдирди.

Россияда Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФСБ), яъни собиқ КГБнинг 100 йиллик таваллуд кунига "Туғилган кунингиз билан, жаллодлар!" дея плакат кўтариб олган Pussy Riot панк-гуруҳи аъзоси Мария Алёхина ҳибсга олинди.

Алёхина бу плакатни ФСБнинг Большая Лубянкадаги қароргоҳи олдида ушлаб турганди.

Уни суратга олган икки сураткаш ҳам ушланган.

Учовлон Москва шаҳрининг Мещанский тумани полиция бўлимида ушлаб турилибди. 

Алёхина ушланишидан бир неча соат ўтиб, ФСБ олдида яна бир акция бўлиб ўтган.

Бу сафар унинг иштирокчилари деворларга "Бу ерда чекистлар одамларни ўлдиришган", дея стикерлар ёпиштиришган.

 

Ёрлиқ