Сиз кутган хабар: Порахўрлар маскани бӯлган постлар олиняпти
декабр 27, 2017 08:47 Asia/Tashkent
ЎзАнинг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга таяниб хабар беришича, республика ҳудудида 133 та та йўл патрул пости бор.
Мирзиёев парламентга мурожаатида порахўрлар маскани дея таъриф берган постларнинг ярми олиб ташланади.
Ҳозирча уларнинг 66 тасини тугатиш тўғрисида хулоса тайёрланган.
Кун.узнинг хабар беришича, айни вақтда Андижон шаҳрига киришдаги пост олиб ташланди. Мирзиёев вилоятлар ўртасидаги постлар иқтисодиётга катта зарба бераётганини айтганди.
Шавкат Мирзиёев йўл хавфсизлик хизмати ходимлари пора ололмаслиги учун кийимларига кичик камералар ўрнатилиши ҳақида маълум қилган.
Ёрлиқ