Ажаб! Ҳокимни ҳам суд қилиб бӯларкан...
декабр 30, 2017 13:09 Asia/Tashkent
Ўқитувчиларни калтаклаган ҳокимнинг иши судга оширилди
Сайхунобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижаси бўйича шу туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилганҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Бу ҳақда kun.uz сайти Сирдарё вилояти прокуратурасига таяниб хабар қилди.
Сайтга кўра, ҳоким устидан қўзғатилган иш 2017 йил, 28 декабрда маъмурий ишлар бўйича Сайхунобод туман судига юборилган.