Аёл боласини бағрига босиб, ӯзини сувга ташлади
(last modified Fri, 26 Jan 2018 12:28:47 GMT )
Январ 26, 2018 17:28 Asia/Tashkent
  • Аёл боласини бағрига босиб, ӯзини сувга ташлади

Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи аёл ўзи ва 2 ёшли боласининг жонига қасд қилишга уринди (“Ҳуқуқ”, 25 январь).

Исми ошкор этилмаган аёл Катта Фарғона канали қирғоғида фарзанди билан ўзини сувга ташламоқчи бўлиб турганида, уни шу ердан хизмат машинасида ўтиб кетаётган туман ҳокими ўринбосари М.Мўйдинова кўриб қолади. Ҳоким ўринбосари машинани тўхтатиб, аёл ёнига боради ва нима сабабдан бундай қилаётганини сўраб, тинчлантиришга уринади. Аммо аёл боласини бағрига босганча ўзини сувга ташлайди. Шу ердан ўтиб кетаётган уч нафар йигит сувнинг совуқлигига қарамай, ўзларини каналга отиб, аёл ва унинг фарзандини қутқаришади ва шифохонага етказишади.

Аёлнинг нега ўзи ва норасидаси жонига қасд қилгани сабаби очиқланмаган.

Қайд этилишича, Фарғона вилоят прокуратураси аёл ва унинг боласини қутқариб қолган Қодиржон Тўйчиев, Азизбек Бўтаев ва Абдулҳаким Ғуломовларга расман ташаккурнома эълон қилган.

Ёрлиқ