Муҳокама учун мавзу: Меҳнат қилиш жиноятми?!
(last modified Fri, 26 Jan 2018 13:02:59 GMT )
Январ 26, 2018 18:02 Asia/Tashkent
  • Муҳокама учун мавзу: Меҳнат қилиш жиноятми?!

Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидаги мардикор бозорига уч-тўрт сўм топиш илинжида келган ватандошларнинг ички ишлар ходимлари томонидан ушлаб кетилиши ва жаримага тортилиши одатга айланган (“Оила даврасида”, 25 январь).

Ички ишлар ходимлари асосан вилоятлардан келган мардикор йигитларни “прописканг йўқ” деган важ билан автобусга босиб олиб кетади ва пировардида жаримага тортади.

“Яшнобод тумани Вақтинчалик ишларни ташкил этиш бюросидан 2017 йил 22 ноябрь куни бир ойлик рухсатнома олдим. Афсуски, ички ишлар ходимлари қўлимда шу ҳужжат борлигига қарамасдан мени ушлаб олиб кетди ва 86 минг сўм жарима солди. Энди ўйланг: ўзи ҳар доим иш бўлавермайди. Бунақада биз рўзғор тебратамизми ёки жарима учун ишлаймизми? Ўз яшаш жойимизда иш бўлмаса, қаерга борайлик? Ёки бошқаларга ўхшаб чет элга кетайликми?”-- деган пропискасиз ватандош Тоштемир Сувонов.

Косон туманидан Тошкентга иш излаб келган Собир Қўлдошев эса Яшнобод тумани ИИБ ходимлари мардикорларга жиноятчи каби муносабатда бўлишидан арз қилган.

Ёрлиқ