Ӯзбекистонлик аёлни калтаклаб зўрлаган БАА фуқароси 3 йилга қамалди
май 03, 2018 10:39 Asia/Tashkent
БАА фуқароси ўзбекистонлик аёлни калтаклагани ва зўрлагани учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Khaleej Times шу ҳақида хабар берди.
Душанба куни Дубай суди 39 ёшли эркакка айблов ҳукмини ўқиди. Тергов маълумотларига кўра, эркак аёл билан жанжаллашгач, уни калтаклаган, сўнгра зўрлаган. Аёлнинг кийимларини эса 11-қаватдан ирғитган.
Аёл рус миллатига мансуб қўшниларидан кийим олиб кийиниб, шу куннинг ўзидаёқ маҳаллий полиция участкасига шикоят билан мурожаат қилган.
Воқеа 2017 йилнинг 21 январида рўй берган.
Айбланувчи ўз айбини рад этмоқда. Бироқ суд-тиббиёт экспертизаси жабрланувчининг танасида калтакланиш излари ва эркак ДНКни топган.
Ёрлиқ