Жаҳон чемпионати-2018
(last modified Wed, 30 May 2018 09:18:26 GMT )
май 30, 2018 14:18 Asia/Tashkent
  • Жаҳон чемпионати-2018

Месси: "Оддий одам каби вақтимни оилам билан ўтказгим келади"

"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси атрофдагиларнинг ҳаддан ортиқ эътибори ҳақида фикр билдирди.

"Бундай эътибор учун одамларга миннатдорчилик билдираман, аммо баъзан диққат-эътибордан четда бўлгим келади. Айниқса, оилам билан бирга бўлганимда. Мен оддий одам каби вақтимни улар билан ўтказгим келади.

Мен нарсалар харид қилишни севаман, аммо шопингни ёқтирмайман. Кўп савдоларни онлайн амалга ошираман. Ошиқча эътибор туфайли аёлим ва болаларим билан дўконларга бора олмайман. Борсам ҳам харидимни тезда битириб қайтаман", - дейди Месси.

 

Ёрлиқ