Ёш ўзбек қизларини хорижда фоҳишаликка мажбур қилганлар ушланди
(last modified Fri, 01 Jun 2018 06:06:42 GMT )
июн 01, 2018 11:06 Asia/Tashkent
  • Ёш ўзбек қизларини хорижда фоҳишаликка мажбур қилганлар ушланди

Қирғизистонлик 20 ёшли аёл билан ҳамкорлик қилган андижонлик 38 ёшли аёл ўзбекистонлик қизларни Қирғизистон ҳудудига олиб ўтиб, фоҳишаликка мажбурлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда UzNews маълум қилди.

2018 йилнинг 30 май куни Андижон шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқароси Х.Г. исмли 20 ёшли аёл ва Андижон вилоятида яшовчи Ўзбекистон фуқароси Н.Н. исмли 38 ёшли аёл, ўзаро жиноий тил бириктириб қўшмачилик билан шуғулланиб 2016 йил декабрдан 2018 йил февраль ойига қадар ёш аёлларни эркакларга қўшганликлари ва 2018 йил март ойида бир нечта ёш қизларни Ўзбекистондан Қирғизистон Республикасига олиб ўтиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилганликлари аниқланган.

Zamin.uz: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

 

Ёрлиқ