Даҳшат! Машинада ёлғиз қолдирилган болакай тириклайин ёниб кетди
(last modified Wed, 13 Jun 2018 07:15:47 GMT )
июн 13, 2018 12:15 Asia/Tashkent
  • Даҳшат!  Машинада ёлғиз қолдирилган  болакай тириклайин ёниб кетди

Фарғонада автомашина ичида назоратсиз қолдирилган 9 ёшли бола тириклайин ёниб ҳалок бўлди. Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозимининг ОАВга айтишича, машина ичида қолиб кетган бола 5 литрлик баклажкадаги бензинни тўкиб, гугурт билан ёқиб юборгани таҳмин қилинмоқда.

Ҳодиса 11 июнь оқшомида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Бекобод қишлоғи ҳудудидаги “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигида рўй берди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозимининг  айтишича, ота 9 ёшли боласини машинада назоратсиз қолдириб, ўзи ўрик тергани боққа кириб кетганида машинада ёнғин рўй берган.

Воқеа гувоҳларидан бирининг  айтишича, ёнаётган машинани одамлар ўт ўчирувчилар отряди келгунига қадар ўчириб бўлишган, лекин боланинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

- Машинанинг эшиги ёпиқ бўлган, очиқ бўлганида балки болани ҳаёти сақлаб қолинган бўлар эди, - дейди  воқеа гувоҳларидан бири.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ота-оналарни болаларини ёпиқ автомобилларда ёлғиз қолдириб кетмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда, шундай холатларни кўрган фуқаролардан эса, зудликда милицияга хабар беришни сўрамоқда.