ЖЧ-2018. Роналду хет-трик эвазига Испанияни ғалабадан маҳрум қилди
(last modified Fri, 15 Jun 2018 20:03:50 GMT )
июн 16, 2018 01:03 Asia/Tashkent
  • ЖЧ 2018
    ЖЧ 2018

Жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасида энг қизиқарли ва энг шиддатли ўйин бўлиб ўтди.

Португалия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислар нақ 6та голга гувоҳ бўлишди.
Учрашув Сантуш шогирдлари учун омадли бошланди. Роналду баҳснинг 4-дақиқасида пенальти ишлади ва уни ўзи самарали амалга ошириб, ҳисобни очди.
Испанлар ҳисобни тенглаштириш учун 20 дақиқа сарфлашди.  Олдинги чизиққа етказилган тўпни Диего Коста эгаллади ҳамда Пепени 2-3 марта чалғитиб, 15 метрдан аниқ зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.
Биринчи бўлим тугаш арафасида Криштиану яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган унчалик кучли бўлмаган зарбасидан сўнг тўп ДАвид де Хеанинг қўлларидан сирпаниб, дарвоза тўридан ўрин олди.
Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлларига олган испанияликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки олдинга чиқиб олишди. Дастлаб жаримадан етказилган узатмани Бускетс бош билан дарвозабон майдончасига ташлаб берди. Диего Коста эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди.
Орадан 3 дақиқа ўтиб "қизил фурия" чап томондан яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо тўп жарима майдончаси ташқариси томон йўл олди.  Начо 19 метрлардан зарба берди. Тўп эса дарвозанинг бирданига 2та устунга тегиб, сўнгра тўрга бориб тушди.
Испания ҳисобда олдинга чиқиб олгач, тўпни назорат қила бошлади. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Роналду жарима зарбаси ишлашга муваффақ бўлди. Унинг суперзарбаси де Хеа қайтара олмади. 3:3!
Шу тариқа, Испания ғалабани қўлдан чиқарди, Роналдудан эса мусобақанинг дастлабки хет-трик муаллифига айланди!

ЖЧ-2018. "В" гуруҳи, 1-тур
Португалия – Испания 3:3 (2:1, 1:2)
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Роналду, 1:1 – 24 Диего Коста, 2:1 – 44 Роналду, 2:2 – 55 Диего Коста, 2:3 – 58 Начо, 3:3 – 88 Роналду.
Португалия – Руй Патрисиу, Соареш, Пепе, Фонте, Геррейру, Бернарду Силва (Куарежма, 69), Моутинью, Вильям Карвалью, Бруну Фернандеш (Жоау Мариу, 68), Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 80), Роналду.
Испания – Де Хеа, Начо, Пике, Рамос, Альба, Коке, Бускетс, Иньеста (Алькантара, 70), Сильва (Васкес, 86), Диего Коста (Аспас, 77), Иско.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (17), Бруну Фернандеш (28).