Эрматовни ҳақорат қилган шарҳловчининг Первый каналдан кетишини Путин талаб қилган
ВВС News русча хизмати «Первый канал» ва шарҳловчи Василий Уткин ўртасидаги келишувнинг бекор қилингани ҳақида маълумотлар тарқатди.
«Уткиннинг фаолиятини тугатиш бўйича «Газпром-медиа» раҳбарияти талаб қилган, ушбу қарор эса бевосита Кремльдан келган. Кремльга яқин бўлган иккита манбанинг таъкидлашича, Уткинни «Первый канал» эфирларидан олинишини Россия президенти томонидан талаб этилган (Владимир Путин)», - дейилган хабарда.
Уткиннинг кетишига сабаб унинг очилиш ўйинида: «Бугун ЖЧ-2018 ўйинлари бошланди, ҳақиқий футбол эса эртадан бошланади», - деб айтган фикри дея тахмин қилинмоқда.
Бундан аввал Уткин «Матч-ТВ» телеканалида ҳам ишлаган ва у ердан ҳам зиддият туфайли 2016 йили ишдан кетган эди.
Аргентина – Хорватия учрашувини бошқариб борган ӯзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовнинг ҳакамлигидан норози бўлган Уткин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ундан карточка талаб қилиб ҳақорат ҳам қилган эди. Шундан сўнг эса ўз сўзларига изоҳ бериб кечирим сўрашга мажбур бўлди.