Ўзбекистон халқи 2019 йилдан ягона 12 фоизлик солиқ тизимига ўтади
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i35937-Ўзбекистон_халқи_2019_йилдан_ягона_12_фоизлик_солиқ_тизимига_ўтади
Президент  Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2019 йил 1 январидан ягона 12 фоизлик солиқ тизими ишга тушади.
(last modified 2018-08-22T17:55:49+00:00 )
июл 01, 2018 12:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон халқи 2019 йилдан ягона 12 фоизлик солиқ тизимига ўтади

Президент  Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан 2019 йил 1 январидан ягона 12 фоизлик солиқ тизими ишга тушади.

Жисмоний шахслар даромадига қараб йил бўйи фақат 12 фоиз миқдорида солиқ тўлайди. Шунинг 0, 1 фоизи индивидуал пенсия жамғармаси ҳисобига ўтказилади. Лекин алоҳида шахсларга нисбатан белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баробари миқдоридаги солиқ имтиёзлари сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар жисмоний шахслар даромадидан йил давомида ўсиб борувчи солиқ тизими бўйича солиқлар ушлаб қолинарди.