ЖЧ--2018: Жаҳон чемпионати финалига аргентиналик Нестор Питанатана ҳакамлик қилади
июл 13, 2018 10:33 Asia/Tashkent
Аргентиналик ҳакам Нестор Питана ЖЧ-2018 финали бўлмиш Франция - Хорватия ўйинига тайинланди.
Унга қанотларда ватандошлари Эрнан Майдана ва Хуан Белатти ёрдам беришади. Захира ҳаками - Бьорн Куйперс, захира ассистенти - Эрвин Зейнстра (ҳар иккаласи ҳам Голландия).
Бу беллашув Питана учун ЖЧ-2018даги бешинчи, жаҳон чемпионатлари тарихидаги 9-ўйин бўлади. Натижада, 43 ёшли рефери бу кўрсаткич бўйича дунё рекорди соҳиби, ўзбекистонлик Равшан Эрматовга яқинлашиб олади. Эрматов ҳисобида 11та ўйин бор.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Хорватия ўртасидаги финал ўйини 15 июль куни ўтказилади.
Ёрлиқ