Ўзбекистонда ўтган йилда содир этилган коррупцияга бир назар
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистонда ўтган йили давомида содир этилган айрим коррупцион жиноий ишлар катта шовшувга сабаб бўлди.
Содир этилган коррупцион жиноятлар қуйдагича:
40,000 доллар пора олиш пайтида Ўзбекистон почта хизмати бўлими раиси қўлга олинди.
Сентябр ойининг охирларида Самарқанд вилоят пракурори истеъмолчилар ва савдо марказини қуриш учун почта хизматига тегишли ер ҳудудидан бир қисмини ажратиб бериш ивазига фуқаро Ш. Умаровдан 40000 доллар пора олиш вақтида ҳибсга олинди,- деб хабар берди. Бу ҳодиса юзасидан жиноий иш қузғатилган.
Ўзбекистон пахта кампанияси расмийларидан бири давлатга 318 минг доллар зарар етказди.
15 сентябр куни Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати "Сирдарё хлопко-пром" етакчи расмийларидан бири 260 тонна пахтани уч баравар арзон нахда сотиб, 2,6 миллиард сўм (318,000 доллар) давлатга зарар етказди. Бу иш юзасидан Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг " ўғирлик, толон-торож қилиш, ҳужжат, штамп ҳамда муҳрларни сохталаш ва улардан фойдаланиш" моддалари бўйича жиноий иш қузғатилган.
Пора олиш вақтида Тошкентнинг Юнусобод тумани давлат хавфсизлик хизмати раиси қўлга олинди.
11 сентябр куни Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Тошкентнинг Юнусобод тумани давлат хавфсизлик хизмати расмийси Бахтиёр Абдусамадов катта миқдорда пора олиш пайтида қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. Бу расмий шахс сармоя киритувчи шахсга 400 минг доллар ивазига туман ихтиёрида бўлган ердан жой ажратиб беришни ваъда берган эди.
"Ўздон маҳсулот" кампаниясининг собиқ бошлиғи ва унинг куёви коррупцияга алоқадорликка айбланди.
(Uzkhleboprodukt) "Ўздон маҳсулот" кампанияси бошқарув ҳайатининг собиқ бошлиғи Сурат Ҳайдаров пора олиш айблови билан қўлга олинди. Бу жиноий ишда пора олиш вақтида қўлга олинган унинг куёви Жамшид Шарипов номи ҳам келтирилади.
Бу кампания 58 ун ишлаб чиқариш корхонаси, 114 нон ишлаб чиқариш корхонаси, 46 макарон корхонаси ҳамда дон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 45 корхонага эгадир.
Тошкентдаги еттита йирик бозорларнинг раҳбарлари давлатга зарар етказиш, ўғирлик ва толон-торож қилишда айбланди.
Ўзбекистон бош прокуратураси 5 сентябр куни берган маълумотига кўра, қуйидаги айбловлар билан Тошкентдаги еттита йирик бозорлар раҳбарларига қарши жиноий иш қузғатилди:
-Сифатсиз товарларни харид қилиш ва зарар етказиш орқали ҳукуматга 27,7 миллиард сўм (3,39 миллион доллар ) зарар етказиш;
- кичик бозорлардан йиғилган 3 миллиард маблағдан ортиқ (366,7 минг доллар ) пул маблағларини давлат ҳисобига қўшмаслик
- ноқонуний ва қурилмаган фаолиятлар учун 2 миллиард сўмдан ортиқ (244,5 минг доллар) маблағ ажратиш;
- чакана фаолиятдан олинган ижара ҳақини тўламаган ҳолда умумий бюджетга 1 миллиарддан ортиқ (122,2 минг доллар) миқдорда маблағ ажратиш;
- чакана савдо ширкатларидан 2 минг доллардан 5 минг долларгача ноқонуний тарзда нақд пул олиш;
Ҳозирги кунда бозор раҳбарлари ҳибсга олинган.
Самарқанднинг собиқ ҳокими ва унинг ҳамкасблари ҳибсга олинди.
13 июл куни "Ўзбекистон-24" телеканали Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевни ўз мансабидан сўистеъмол қилгани сабабли унга қарши жиноий иш очилгани ҳақида хабар тарқатди.
"Akhborot-24" дастурига кўра, у ўзи учун уюштирилган порахўрлик тармоғини ташкил этиб, шахсий манфаатларни кўзлаб мувафаққият билан пул оларди. Тергов вақтида Жўраев ҳеч нарсани инкор этмади.
Ҳоким ўринбосари ва вилоятнинг қурилиш бўйича мутахассиси ҳам бу иш юзасидан қўлга олинди.