Миллий терма жамоа Дубай полиция офицерлари стадионида машғулот ўтказди (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42150-Миллий_терма_жамоа_Дубай_полиция_офицерлари_стадионида_машғулот_ўтказди_(фотожамланма)
Осиё Кубогининг «F» гуруҳида иштирокини бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да навбатдаги машғулотларга киришд
(last modified 2019-01-12T05:42:37+00:00 )
Январ 12, 2019 10:31 Asia/Tashkent
  • Миллий терма жамоа Дубай полиция офицерлари стадионида машғулот ўтказди (фотожамланма)

Осиё Кубогининг «F» гуруҳида иштирокини бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да навбатдаги машғулотларга киришд

Kun.uz мухбирининг Дубайдан хабар қилишича, бош мураббий Эктор Купер кечаги машғулот бўлиб ўтган майдоннинг ёритиш тизимидан қониқмаган, шу боис Туркманистон билан баҳсга тайёргарликни бошқа ўйингоҳда давом эттиришни талаб қилган. Шу тариқа бугун «Dubai Police Officers Club» стадионида машғулот олиб борилди.

Кечаги тайёргарликда асосий эътибор тикланиш машқларига қаратилган эди; бугунги машғулотлар тўла ҳажмда бўлиб ўтди, асосан тўп билан ишлашга аҳамият берилди. Хусусан, стандарт вазиятлар устида кўпроқ машқ қилинди. Қуйида жараённи кузатиб борган фотомухбиримиз юборган суратларни тақдим этамиз.