Имом Ризо (а) ҳарамларидаги масжидлар
(last modified Wed, 16 Jan 2019 13:35:39 GMT )
Январ 16, 2019 18:35 Asia/Tashkent
  • Имом Ризо (а) ҳарамлари
    Имом Ризо (а) ҳарамлари

Хуросони Разавий вилоятининг маркази  муқаддас Машҳад шаҳридаги  энг  машҳур обидалардан бўлган  Имом Ризо (а) нинг пок ҳарамлари мажмуасида кўришга сазовор жойларидан яна бири Мутаҳҳар гумбаздир.  Бу обида  икки қавватли гумбаздан иборат бўлиб, мутаҳҳар мақбара устида жойлашган.

Хуросони Разавий вилоятининг маркази  муқаддас Машҳад шаҳридаги  энг  машҳур обидалардан бўлган  Имом Ризо (а) нинг пок ҳарамлари мажмуасида кўришга сазовор жойларидан яна бири Мутаҳҳар гумбаздир.  Бу обида  икки қавватли гумбаздан иборат бўлиб, мутаҳҳар мақбара устида жойлашган.

Мутаҳҳар гумбазнинг биринчи қавати ҳарамнинг шифти ҳисобланиб, ушбу гумбаз ойсимон ва чиройли хатлар билан чирой берилган ва уни "қубба"-деб аташади. Гумбазнинг иккинчи қавати биринчи гумбазнинг устидадир ва у "Гумбаз" номи билан маълум. Қуббанинг баландлиги  18,80 метрга тенгдир.

Гумбазнинг иккинчи қавати, яъни Олтин гумбазни ва унинг ташқи кўринишини ташкил этади. Унинг баландлиги ердан энг охирги  чўқисигача  31,2 метрни ташкил этади. Қубба ва гумбаз ўртасидаги бўш фазо 13 метр бўлса, гумбазнинг ташқи доираси бўлса, 42,10 метрдир.

Гумбазнинг тилла ранг билан безатилган доира шакли гумбазнинг бошигача 16,40 метр ва гумбазнинг доираси баландлиги 3,50 метр бўлиб, тилло рангли гумбазнинг бошланиш нуқтасигача 4,79 метрни ташкил этади.

Имом Ризо (а)нинг бош томонида жойлашган масжид ва Гавҳаршод масжиди ҳам гўзал меъморчилик санъати намунасидир. 

Айтиш лозимки, Имом Ризо (а) муборак бошларининг орқасида жойлашган масжид қадимийлик жиҳатдан Равзаи мунавварадан кейин энг қадимий ҳарам ҳавзасидаги бино ҳисобланади.

Унинг биринчи биноси ҳижрий-қамарий 425 йили ғазнавийлар даврида қурилган бўлиб, 3 суфадан иборатдир. Шарқий суфанинг устида бир катиба кўзга кўринади. Унинг маъноси  ушбу сўзлардан  иборат: “Тусда икки араб бир-бирининг ёнидадир. Бири яхши инсоннинг қабри бўлса, бошқаси ёмон одамнинг қабридир ва ҳаётдан бир намуна. Ёвуз ва ифлос одам пок инсон билан ёнмаён кўмилган бўлса, на уларнинг бировига манфаат бўлур ва на уларнинг бировига зарар.”

 Гавҳаршод масжиди тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, ушбу масжиднинг масоҳати 2855 кв. метр   ва пойдеворининг масоҳати 6048 кв. метрни ташкил этади. Гавҳаршод масжиди  4 айвон ва 7 ҳарамсаройга эгадир. Ушбу масжид  темурийлар замонида қурилган қадимий ва шукуҳли бинолардан биридир ва ҳижрий тўққизинчи асрнинг бошида (ҳижрий қамарий 821 йили) Гавҳаршоҳ хотун (Ғиёсиддин Тархон қизи) ва Шоҳрух Мирзо Темурий умр йўлдошининг фармони  билан 4 йил давомида қурилган.

Имом Ризо (а) ҳарамларидаги Гавҳаршод масжиди

Минора  ё минор луғатда нур жойи ва ёруғлик  макони деган  маъноларни англатади ва баланд  қилиб қурилган биноларни айтишади. Қадимги даврлардан  бошлаб  улардан  диний мадрасалар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва  айвонларнинг устидан ичкарига нурнинг тушиши ва азон айтиш жойи сифатида фойдаланишарди.

Бугунги кунда Имом Ризо (а)  ҳарамлари мажмуасида Гавҳаршод  масжидининг 2 баланд минораси билан биргаликда  жами 12 минора  мавжуд.

Исломий инқилоб саҳнида баландлиги 5,40 метр  бўлган Болои Сар минораси қурилган бўлса, Нодирий  номи билан Аббосий айвонининг ёнида тилла билан безатилган минора  унинг ёнида жойлашган, икки олтин минора Исломий жумҳурият майдонида ўрин олган ва яна олти минора эса Жомеи Разавий майдонида ҳамда иккита чиройли безатилган минора кўркам  Гавҳаршод жомиъ масжидида жойлашган.

Имом Ризо (а) ҳарамлари мажмуасида гўзал равоқ, яъни айвонлар ҳам мавжуд бўлиб, кўрувчининг диққатини ўзига тортади.

Мутаҳҳар (пок) ҳарамнинг усти ёпилган ибодат  фазоларини равоқ, яъни айвон дейишади. Имом Ризо(а) ҳарамларидаги айвонлар  қўйдагилардан иборат:

1)  Ҳотамхоний гунбазининг муборака равоқи.

Ушбу айвоннинг  масоҳати 154 кв. метрни ташкил этади ва ҳарамнинг шарқий қисмида жойлашган. Ушбу айвон  ҳижрий қамарий 1010 йили Сафавийлар замонида Хонумбек Урдубодий томонидан қурилган ва ҳижрий-қамарий 1296 йили таъмирланган.

2)   Доруссаоданинг муборака равоқи. Ушбу айвоннинг масоҳати  158 кв.метр бўлиб, ҳарамнинг шимолий қисмида жойлашган.

3)   Доруззиёфа муборака айвони.

Ушбу муборак равоқни Мирзо Шофеъ Қазвиний ҳижрий-қамарий 1301 йили  бир қазвинлик савдогарнинг маблағи билан қурган. Айвоннинг масоҳати 164 квадрат метрни ташкил этади.

4)   Оллоҳбердихон муборака айвони.

Ушбу равоқнинг масоҳати  173 кв. метр  бўлиб, ҳарамнинг шимоли-шарқида ва Тавҳидхона айвонининг шарқий қисмида жойлашган.

Ёрлиқ