Шаолинь монастир роҳибларининг ҳайрат ва қўрқув уйғотувчи ғайриинсоний қобилиятлари (фотожамланма)
Бир ҳинду роҳиб томонидан 495 йилда ташкил этилган монастир бир вақтнинг ўзида ҳайрат ва қўрқув уйғотувчи хитой маданиятининг муҳим қисмига айланган.
Хитойнинг Суншань шаҳридаги афсонавий Шаолинь монастири кўплаб афсоналар ва тарихий воқеалар билан боғлиқ. Бир ҳинду роҳиб томонидан 495 йилда ташкил этилган монастир бир вақтнинг ўзида ҳайрат ва қўрқув уйғотувчи хитой маданиятининг муҳим қисмига айланган.
Сайёҳлар бу ерга диний жанг санъати билан танишиш ва роҳибларнинг ҳаётини томоша қилиш учун келади.
Монастирда Чань буддизми тарғиб қилинади. Унга кўра, чин дилдан эътиқод қилувчи ҳар қандай одамнинг қалб кўзи очилади. Руҳимиз ва танамизни тарбиялаш орқали биз ҳақиқатнинг бошқа кўринишини қўлга киритамиз, дунёдаги ўрнимизни англаймиз ва ички мувозанатга эришамиз. Айнан мана шу Чань буддизми таълимининг асосий мақсади ҳисобланади. Шаолинь жангчиларининг ғайриинсоний қобилиятлари ҳам айнан шу орқали тушунтирилади.