Қоинот тумани
-
Қоинот туманидаги Абузар Жамҳур Қоиний мақбараси
Қоинот тумани ҳам Жанубий Хуросон вилоятининг муҳим минтақаларидан ҳисобланади
Унинг маркази Қоин шаҳри бўлиб, мазкур туманнинг масоҳати 17 722 квадрат километрни ташкил этади. Қоинот тумани вилоятнинг шимоли қисмида жойлашган. Қоинот туманининг жануби- шарқи томони Афғонистон билан 130 километрлик муштарак чегарага эга.
Тазкиранавис ва тарихларчилар келтирган иқтибосларга кўра, Қоинот минтақаси ўттиз минг йиллик тарихга эга бўлиб, Хуросон тамаддунининг биринчи бешикларидан ҳисобланади. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам Қоинот уларнинг муҳим ва қудратли марказларидан саналган.

Қоин минтақаси турли ҳужумлар таъсиридан унчалик зарар кўрмаган ва ҳижрий 773 йилда ҳам Амир Темур қўшини унинг атрофига яқинлашган эди. Қоин ҳокимининг донолиги ва тадбири туфайли унга душманлар томонидан зарар етказилмайди.
Бугунги кунда Қоин минтақасида кўплаб қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар турларини кўриш мумкин. Мазкур туманнинг Шоскуҳ номли қўриқланган минтақасида ҳайвонларнинг 25та ва қушларнинг 17та нодир тури аниқланган. Мазкур минтақада Шур, Беҳуд, Афин ва Оҳангарон дарёларнинг борлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари намуналаридан буғдой, арпа, лавлави, писта, олу, заъфарон ва зиришкни мисол келтириш мумкин.
