Лос-Анжелесда Илон Маскнинг уйи сотувга қўйилди (видео)
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг Калифорния штатининг Brentvud шаҳридаги уйини сотишга қарор қилди
Маск ва унинг собиқ рафиқаси Талула Райли уйни 2014 йилда 3,695 миллион долларга сотиб олишган. Ҳозирда у 4,449 миллион долларга сотилмоқда.
Учта ваннахона ва тўртта ётоқхонага эга 3000 квадрат фут майдонли уй модерн услубида қурилган бўлиб, дазмол шаклидаги тепаликнинг энг баланд қисмида жойлашган.
Максимал даражада бўш жой қолдириш мақсадида уй бумеранг кўринишда қурилган. Оҳиста қайрилган деворларга эга уй имкон қадар кўпроқ ёруғлик кириши, шу билан бирга уйнинг ичи кўринмаслиги учун ердан шифтгача бўлган деразалардан иборат бўлиб, ундан орқа ҳовлидаги табиат манзараси кўриниб туради.
Жалюзи, хавфсизлик тизими, овоз колонкалари ва ёритгичларни мобил қурилма ёрдамида бошқариш мумкин.