Макгрегор UFC жангчилари автобусига ҳужум қилди (видео)
Макгрегор UFC жангчилари автобусига ҳужум қилди
UFC’нинг собиқ чемпиони, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор UFC 223 мусобақаси олдидан яккакураш жангчилари кетаётган автобусга ҳужум қилиши иши бўйича Бруклин суди чиқарган жазо ҳукмига биноан Бруклиндаги икки черковда жамоат ишларини бажаришга жалб қилинди.
Спортчи черковларда 5 кун меҳнат қилган. Таниқли спортчининг иш шароити мухлислари ва матбуот томонидан ортиқча эътибор жалб қилмайдиган қилиб ташкиллаштирилган.Жамоат ишларидан ташқари, руҳоний Макгрегор билан суҳбат ўтказган.Ирландиялик жангчи жамоасининг 20 аъзоси билан 2018 йил апрелда UFC223 иштирокчилари автобусига ҳужум қилган. Суд бу иш бўйича унга жамоат ишларида 5 кун меҳнат қилиш ҳукмини чиқарган.