Тошкентда ФВБ қутқарувчилари ёрдамида шифохонага келтирилган вазни 200 кг бўлган фуқаро вафот этди (видео)
(last modified Tue, 19 Mar 2019 11:51:27 GMT )
март 19, 2019 16:51 Asia/Tashkent

Тошкентда ФВБ қутқарувчилари ёрдамида шифохонага келтирилган вазни 200 кг бўлган фуқаро вафот этди (видео)

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Яшнобод туманида истиқомат қилувчи, вазни 200 килограммга яқин бўлган фуқарога ёрдам берди.

«Замон» дастурида хабар қилинишича, фуқаронинг соғлиги ёмонлашганлиги ва вазни оғирлиги сабабли шифохонага боришда муаммолар юзага келган. Бу ҳақда мурожаат келиб тушгач, пойтахт ФВБ қутқарув отряди қутқарувчилари беморни зудлик билан 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига етказган.

Кўрсатилган тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамай, бемор бир кундан сўнг оламдан ўтган.

Ёрлиқ