Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тинчлик музокарасида Ўзбекистон мизбонлик қилади
(last modified Sat, 06 Apr 2019 07:01:39 GMT )
апрел 06, 2019 12:01 Asia/Tashkent
  •  Афғонистон давлати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тинчлик музокарасида Ўзбекистон мизбонлик қилади

Бир неча вақт олдин Афғонистон президенти билан Тошкент давлати расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон давлат вакиллари Толибон гуруҳи билан Афғонистон давлати ўртасидаги музокараларга мизбонлик қилиш ҳақида хабар беришди.

Ўтган бир йил давомида Тошкент ва Кобул расмийлари ўртасида турли даражадаги ҳукуматлараро сафарлар бўлиб ўтди. 

Бундай сафарлар Кобул ва Тошкент раҳбарлари нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.

Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабр ойида Ўзбекистон президенти бўлганидан кейин Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари, айниқса Афғонистон каби қўшни мамлакат билан алоқаси жиддий ўзгарди. 

Чунончи, Афғонистон билан ҳамкорликларни кенгайтириш доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2017 йил январ ойида ушбу мамлакат мустақилликка эришганидан кейин биринчи маротаба Кобулга сафар қилди. Бу сафар чоғида икки мамлакат ўртасида муҳим ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Толибон гуруҳи ва Ўзбекистон давлати ўртасида тинчлик музокаралар жараёни бошланиши учун сайъ-ҳаракатларнинг кенг кўламда шиддат олиши билан бирга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон давлати Толибон гуруҳининг сиёсий идораси аъзолари билан алоқа ўрнатгани ҳақида хабар берди. 

Бундан кейин Афғонистон ва Ўзбекистоннинг баланд мартабали расмийлари терроризм билан қарши курашиш ва хавфсизлик  масаласи бўйича ҳамкорликлар заминида келишиб олган эдилар.

 

Бу ҳужжатларнинг имзоланиши шуни кўрсатдики, Ўзбекистон расмийлари Афғонистон билан ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ва хавфсизлик масалаларини яхши дарк этишади ва унга катта аҳамият қаратишади. 

Айтиш жоизки, Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш мақсадида Кобул ва Тошкент ўртасидаги муштарак ҳамкорликлар ва келишувларнинг имзоланиши ўзаро ҳамкорликларга нисбатан иккита мамлакат расмийларининг жиддий аҳамият беришларидан далолат беради. 

Бу ҳақда Лондон қироллик университети қошидаги "Можаролар ва ижтимоий адолат тадқиқотлар" институтининг ўқитувчиси ва сиёсий масалалар бўйича эксперт Михаил Симпле шундай деб фикр билдиради: "10 мамлакатдан иборат ифротий гуруҳлар Кобул давлати билан қарши курашмоқда. Шундай эҳтимол борки, Афғонистондаги тўқнашувлар минтақадаги бошқа мамлакатларга тасир етказиши мумкин. Шунинг учун Россия ҳам ушбу масаладан хавотирга тушган. Шу сабабдан Россия, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ҳарбий ҳамкорликлар кенгайишининг эҳтимоли ҳам бор."    

Ҳозирги шароитда, Афғонистон давлати Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Ўзбекистондан ўз фуқароларини назорат қилиш зимнида, террористик жараёнлар, айниқса ИШИД террористик гуруҳи билан бу мамлакат фуқароларининг ҳамкорлик қилишига тегишли бўлган маълумотларни Кобул давлати ихтиёрига топширишни сўради. Айни пайтда, ушбу соҳа экспертлари Афғонистондаги Толибон гуруҳи билан музокара қилиш ва терроризм билан қарши курашиш мақсадида муштарак ҳамкорликлар масаласида икки мамлакат ўртасида келишилган шартномаларни нотинчликларни бартараф этишнинг асосий йўли деб талқин этишади.   

Ёрлиқ