Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг фидокорлиги Европа манфаатидадир
(last modified Thu, 11 Apr 2019 07:31:41 GMT )
апрел 11, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг фидокорлиги Европа манфаатидадир

Эрон ташқи ишлар вазири агар Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Сурия ва Ироқнинг шижоатли халқи қаторида кураш олиб бормаганида, ИШИД террорчи гуруҳ иккита араб пойтахтини босиб оларди ва террористик бир армияни Европага юборарди, -деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида 2016 йилдаги президентлик сайловолди рақобатларда Хиллари Клинтон билан Дональд Трампнинг ўртасидаги видеоли баҳс-мунозарани нашр этиб, Дональд Трамп ушбу видеода Эрон Сурияда ИШИД террористик гуруҳини нобуд қилиш арафасидадир деб тан олганди,-дея таъкидлади. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш учун Америка президентининг амалга оширган бундай сайъ-ҳаракати минтақа ўзгаришларида ушбу халқ кучининг тасирчан эканлиги ва муҳим рол уйнаганидан далолат беради. 

Сурия ва Ироқ истак-хоҳиши билан  Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ушбу иккита араб мамлакатида ҳузур топиши хилофат яратиш учун ИШИД террорчи гуруҳи ва ҳомийларининг орзуларини чипакка чиқарди. 

Бир вақтлар дунёнинг 80 мамлакатидан террористлар Сурия ва Ироққа оқиб келишарди ва бу ўртада ИШИД террорчи гуруҳининг европалик унсурлари ҳам осонлик билан бу икки мамлакатга кириб келишди. 

Террористик амалиётларнинг янги йўл-йўриқлари билан Европанинг ИШИД унсурларини таништириш ва уни ўргатиш Европа давлатларини хавотирга солган эди. Аммо Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг муҳим ва тасирчан рол уйнаши билан Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳи мағлуб бўлганидан кейин европаликлар енгил нафас олишди. 

Ироқ ва Сурияда ИШИД террористик гуруҳининг мағлуб бўлиши дунё сатҳида ўз географиясини аниқлаш мақсадида бўлган ушбу террористик гуруҳнинг Европа дарвозаларига яқинлашишига монеа яратди.

Шак-шубҳасиз, терроризм билан қарши курашишда Эроннинг муҳим рол уйнагани ИШИД террорчи гуруҳининг келтирадиган нотинчликларини Европа пойтахтларидан узоқлаштирди ва бундай вазъиятда Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Дональд Трамп давлатининг амалга оширган биртомонлама сайъ-ҳаракатини дунё аҳли қабул қилолмайди.

Ғарбий Осиё минтақасида ИШИД террористик гуруҳини ташкил этиш йўлида ҳаракат қилган Америка бу йўлда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси муқовимати баробарида мувафаққиятсизликка учради ва ушбу халқ ташкилоти баробарида Трамп давлатининг душманона муносабатини ана шу зовиядан қараш лозим.

Хитойнинг Глобал Таймз газетаси чоршанба куни Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Америка давлатининг амалга оширган сайъ-ҳаракатига муносабат билдириб, Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ ) минтақаси Америка шўҳратпарастлигининг қабристонига айланади ва бу мамлакат ўз қудратини намойиш этиш учун нотўғри маконни танлаган,-деб ёзди.

Бу газета Америка "терроризм" сўзидан сўистеъмол этиб, ёмон кўрадиган мамлакатларини заифлантиришга ҳаракат қилади,-деб қўшимча қилади. 

Ғарбий Осиё минтақасининг тарихий ўзгаришларини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, Америка доим Ғарбий Осиё (Ўрта Шарқ) минтақасида мувафаққиятсизликка учраган ва бундай мағлуб бўлиш Американи минтақани бўҳронга юзмаюз этишга ундайди. 

Бу ҳақда Гарвард университетининг халқаро алоқалар бўйича ўқитувчиси Стефан Валт бошқа мамлакатларда Американинг ҳузур топиши доим ифротгарчилик ва барқарорсизликни олиб келган,-деб айтди. 

Стефан Валтнинг айтишича, Америка қаерда ҳузур топмасин, уша ерда душманлик, ифротгарчилик ва янги диктатура пайдо бўлади.

Американинг бундай сиёсати дунё хавфсизлиги учун жиддий хатар солади ва ИШИД террористик гуруҳи Сурия ва Ироқда мувафаққиятга эришганида, Европа мамлакатлари учун ушбу хатарни мушоҳада этиш мумкин эди. Аммо ИШИД террористик гуруҳи нобуд бўлганидан кейин бугун европаликлар ўз хавфсизликлари учун турли шаклда терроризм билан қарши курашган Эрон каби мамлакатлардан миннатдор бўлишлари лозим.           

Ёрлиқ