Эронда Форс кўрфази миллий куни
(last modified Tue, 30 Apr 2019 08:17:46 GMT )
апрел 30, 2019 13:17 Asia/Tashkent
  • Эронда Форс кўрфази миллий куни

Форс кўрфази Эрон сарзаминининг тарихи қанча бўлса, шу мизон тарихга эга кўрфаздир ва ушбу кўрфазга форс номини қуйишнинг ўзи ҳам минтақанинг тарихий ўзлигини таъкидлаш маъносидадир.

Форс кўрфази 237000 квадрат километр масоҳат билан Уммон, Арабистон ярим ороли ҳамда Эрон ўртасида жойлашган.

Форс кўрфази бўйича тадқиқот марказининг асосчиси ва фаоли, Ғарбий Осиё ва Форс кўрфази соҳасида тадқиқот олиб борувчи ва ёзувчи Муҳаммад Ажам Форс кўрфази минтақасининг аҳамияти ва ушбу кўрфазнинг турли арсаларда кўрсатилган тасири ҳақида дунё миқёсида Форс кўрфазининг муҳимлиги савдо-сотиқ, алоқалар ва иқтисодий арсаларда ўта муҳимдир,-деб айтади. 

Форс кўрфази эски мустабидлик даврида мустамлакачилар томонидан кенг ҳужумларнинг шоҳидига айланди. Жумладан, Форс кўрфазида бегоналарнинг ҳузур топиш даври партугалияликларнинг 150 йил ушбу кўрфаз ва Ҳурмуз бўғозида ҳукмронлик қилишлари эди. Аммо бу минтақанинг тарихи ва тажовузкорлар баробарида Эрон халқининг шижоат ва матонат билан қаршилик кўрсатишлари Форс кўрфазида бегоналар ҳукмронлик қилишлари учун ҳеч қандай имконият қолдирмаганини бир неча маротаба исботлади. Эроннинг жанубий соҳилларидан тажовузкор партугалияликларнинг қочишлари бунинг яққол намунасидир.

 

Форс кўрфази миллий куни деб аташ зарурати эса Эрон халқининг тарихи, қадриятларини муҳофазат этиш, бу улуғ миллатнинг минтақа давлатлари, шу жумладан дунёда тутган арзирли мавқеини таъкидлашдан келиб чиқади. Дунёнинг улкан қудратлари ва истилочилари узоқ муддатлардан бери Форс кўрфази ва ундаги ҳаётий манбаларни қўлга киритиш иштиёқидалар.  Шу сабабли Форс кўрфазини қўлга киритиш зўравон дунё қудратларининг асосий армони бўлиб келаётир. Португалияликлар, голландлар, руслар, инглиз ва сўнгра америкаликлар ҳам Форс кўрфазини эгаллаш иштиёқида бўлган зўравонлардир. 

Форс кўрфази Эроннинг маданияти билан чамбарчасб боғлиқдир. Форс кўрфазининг номи ўтмишдан бошлаб ҳозирги кунгача тарихий ҳужжатлар, қўлёзмалар, мактублар ҳамда узоқ ва яқинда бўлган халқлар ва қавмлар ўртасида келишилган битимларда кўрсатилади.

Юнонлик тарихчилар ушбу китобларда бу кўрфазнинг номини Форс кўрфази маъносини англатадиган "Персикус Синус" номи билан тилга олишади. Юнонликлардан қолган харатиларнинг аксариятида ҳам асрлар оша ана шу ном, яъни Форс кўрфази номи таъкидланади. Англиянинг милодий 16 ва 17 асрдаги географлари ва денгизчилари чизган кўпгина хариталари инкор этиб бўлмайдиган ҳужжатлар ҳисобланади. 

 

Юнонлик географшунос Анаксимандернинг дунё харитаси, юнонлик машҳур географларидан бири Ҳекатуиснинг дунё харитаси, машҳур мунажжим ва географ Гладиус Птоломейнинг дунё харитаси бу ҳужжатларнинг бир қисмидир. Араб тилида мавжуд бўлган ҳужжатларда ҳам "Халижул-Форси" деб келтирилади. БМТ ташкилотида мавжуд 11-та машҳур ҳужжатда ҳам "Форс кўрфази" деб кўрсатилган. 

Форс кўрфазининг номи ва ўзлигини ўзгартириш Форс кўрфазидаги шайхларнинг ҳокимлиги даврида Англия мустамлакачилари томонидан, айниқса Рудрик Увун номли Форс кўрфазида истиқомат қилувчи англиялик сиёсий намоянда томонидан амалга оширилди. 

Қари мустамлакачи нефт саноатининг миллийлаштирилиши, Англия ва Эрон ўртасидаги алоқаларнинг хиралашиб қолиши ҳамда Англия кампаниялариниг фаолиятини тўхтатилишидан кейин Форс кўрфазининг жанубий қисмидаги географик минтақани "араб соҳили" деб атади ва кейин аста-секинлик билан унинг ўрнига "Араб кўрфази"-ни ишлатди. 

Увун милодий 1958 йилда "Олтин кўпиклар"  номли китобида "мен барча географик хариталар ва китобларда Форс кўрфазидан бошқа номни эшитганим йўқ эди. Аммо Форс кўрфази соҳилида (Баҳрайн)бир неча йил яшаганимдан кейин соҳилда яшовчи халқ араблар ҳисобланишади. Демак бу кўрфазни "Араб кўрфази" деб аташ лозим",-деб ёзди.   

Геополитик тадқиқотчи Пирўз Мужтаҳидзода Форс кўрфази номини қалбакилаштириш тарихига ишора этиб, Форс кўрфазининг қалбакилаштирилган номидан илмда фойдаланишмайди ва Форс кўрфази ҳошиясидаги айрим мамлакатлар томонидан бундай сайъ-ҳаракатлар ишонч юзасидан эмас, балки сиёсий эътироз туфайли амалга оширилади,-деб айтди. 

 

Тарихий далил ва ҳужжатларнинг борлигига қарамай охирги ўн йилликларда минтақадаги айрим араб мамлакатлари ва 60-чи йиллардан бошлаб бегоналарга қарам бўлган айрим жараёнлар минтақа тарихи ва ўзлигини бузиб, Форс кўрфази номини ўзбошимчалик билан минтақа тарихидан олиб ташлашга ҳаракат қилишди, аммо бу мақсадларига эришолмадилар. 

БМТ ташкилоти ҳозиргача икки маротаба нашр этган алоҳида баёниясида, географик хариталар, атласлар ва ҳужжатларга асосан бу кўрфазни Форс кўрфази деб атади. 

Шунинг учун Эрон маданий Инқилоб олий кенгаши бир неча маротабалар бегоналар томонидан тажовузга юзмаюз бўлган Эрон тарихининг ўзлигини муҳофазат этиш ва уни сақлаш зарурлигини таъкидлаш зимнида, 30 апрел кунини Форс кўрфази куни деб атади. Форс кўрфази Эрон тарихини ўзида мужассамлаштирган кўрфаздир.