Рамазон ӯгитлари: Намоз ўқимаган кишининг рўзаси қабул қилинадими?
(last modified Tue, 07 May 2019 05:46:14 GMT )
май 07, 2019 10:46 Asia/Tashkent
  • Рамазон ӯгитлари: Намоз ўқимаган кишининг рўзаси қабул қилинадими?

Намоз ўқимайдиган, спиртли ичимликлар ичадиган ва бошқа гуноҳларни амалга оширадиган кишиларнинг рўзаси қабул қилиниш-қилинмаслигига аниқлик киритилди.

Аввало, бундай кишиларнинг рўзаси қабул бўлмаслиги ҳақидаги гаплар ислом динига зиддир, дейилади жавобда. Одам қандайдир гуноҳларни амалга ошираётган бўлса, бу у бошқа гуноҳларни ҳам қилиши керак, дегани эмас. Рўза тутаётган киши баъзи гуноҳларга ҳам йўл қўйса, балки рўза тутгани учун энг олий мукофотга сазовор бўлмас, аммо охиратда ундан нима учун рўза тутмаганлиги ҳақида сўралмайди, чунки у рўза тутиш фарзини адо этган.

Намоз ислом динида рўзага нисбатан муҳимроқ ўринни эгалласа-да, намоз ўқимайдиган кишига «Рўза тутма», — дейиш жоиз эмас. Намоз ўқимасдан катта гуноҳга қўл ураётган киши рўза тутмаслик оқибатида янада каттароқ гуноҳга ботади.

Ёрлиқ