Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (5) Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти
(last modified Tue, 18 Jun 2019 08:05:15 GMT )
июн 18, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (5) Ўзбекистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти

Ўзбекистон республикаси 448 мингу 978 квадрат километр масоҳат билан дунёнинг 42 кенг мамлакати ҳисобланадиким, ғарбдан шимолга Қозоғистон, шарқдан Қирғизистон ва Тожикистон билан Туркманистон ва Афғонистон билан қўшни мамлакатдир.

Географик нуқтаи назардан Ўзбекистон Марказий осиё минтақасининг марказида жойлашган ва марказий осиёдаги тўртта мамлакатлар билан муштарак чегарага эга ягона мамлакат ҳисобланади.   

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатининг энг кўп аҳолисига эга мамлакат ҳисобланади. Шунингдек ўзбек қавми Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистонда аққалиятни ташкил этувчи қавмдир. Ўзбекистоннинг сиёсий тизими Марказий Осиё минтақасида энг қудратли сиёсий тизимдир. Ўзбекистон иқтисодиёти муносиб шароитга эга. Ўзбекистон Қозоғистондан кейин Марказий Осиё минтақасининг иккинчи иқтитсодида тўради. Пахта ва табиий газни ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш Ўзбекистон иқтисодиётида асосий ўринни эгаллайди.  

Бунга қарамай қудрат идораларига тегишли алигарх ва иқтисодий коррупциянинг кенгайиши ва шаклланиши ҳамда мамлакат миқёсида бойликни номуносиб равишда тақсимлаш иш ўринларини ижод этиш, фаровонлик ва яшаш имкониятларининг биринчи ва муносиб даражасини таъмитнлаш соҳасида Ўзбекистон турли муаммоларга юзмаюз бўлиши сабабига айланди. Бу мавзў Ўзбекистондан меҳнат муҳожирларининг икки мамлакат Россия ва Қозоғистонга муҳожират қилишлари учун катта тасир етказди.    

Ўзбекистон меҳнат муҳожирлари асосан россияга сафар қилишади. Россия иммиграция федерал идорасининг берган охирги статистик маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг 2 миллион 200 минг нафар фуқароси 2015 йил январ ойигача Россияга сафар қилишган ва улардан 81 фоизи ишлаш ёшида бўлган муҳожирлар ҳисобланишади. Янги маълумотлар шуни кўрсатадиким, 1 миллион 500 нафар ўзбекистонликлар 2017 йил феврал ойининг бошигача Россияга сафар қилишган. Ўзбекистондан бундай ҳажмда меҳнат муҳожирларининг Россияга сафар қилиши ва ушбу мамлакатда турли соҳаларда иш билан шуғулланишлари Ўзбекистонга катта миқдорда пул жўнатиш сабабига айланган. 2016 йилги маълумотларга биноан Россияда истиқомат қилувчи меҳнат муҳожирлари томонидан 2 миллиард 700 минг доллар Ўзбекистонга юборилган ва ўртанча ҳисобда ҳар бир меҳнат муҳожирига 279 доллар тенг келади. Меҳнат муҳожирларининг ўртанча ёши 29 етади ва бу мизон 10 йил давомида 25 фоиздан 40 фоизга етган. 

 Албатта халқаро стандартлар билан муҳожирлик ва иш қонунларини яқинлаштириш мақсади билан Россия давлатининг қабул қилган қарорларига биноан фақат 18 етган фуқаролар Россияга сафар қилишлари мумкин. Бу нарса Ўзбекистоннинг 18 етмаган ўспиринларининг Россия иш бозорига боришлари учун монеа яратади. Шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоққа Ўзбекистоннинг аъзо бўлмагани ҳам Россияга меҳнат муҳожирларини тезроқ ва осонроқ йўл билан жўнатиш учун Қирғизистон ва Қозоғистондек имкониятларга эга бўлмаслиги сабабига айланган. 

  Тошкент ва Москва ўртасида келишилган шартномаларга кўра, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Россияга сафар қиладиган меҳнат муҳожирларининг хавфсизлик собиқасини текшириш учун вазифадордир.  Фақат собиқаси суд бўлмаган фуқаролар Россияга муҳожират қилиш ва ишлаш учун сафар қилишлари мумкин. марказий Осиёда ИШИД террористик гуруҳининг фаолият олиб бориши ва Россияда террористик ҳодисаларнинг юзага келиши катта аҳамиятни касб этган.   

Россия илмлар академияси шарқшунослик институтининг етакчи тадқиқотчиси Александр Кязев шундай фикр билдиради:

"Ўзбекистон фуқароларининг кўп қисмини ифротий бўзғинчи идеяларга фарқсиз қарайдиган шахслар ташкил этади. Ўзбекистонга таҳдид соладиган масала бу ушбу мамлакат ёшларининг ноқонуний меҳнат муҳожирлигига сафар қилишлари ҳисобланадиким, аксарияти етарли даражада саводли эмас. Чунки улар хорижий мамлакатга сафар қилган пайтда, бўзғинчи идеялар тасири остига қолишади. Ҳозирги кунда, Ўзбекистон расмийлари Марказий Осиё минтақасининг ягона мамлакати сифатида ушбу муаммони ҳал этиш учун мамлакатдан хорижда ишлаш учун фуқароларни қабул қилиш давлат системасини йўлга қуйишган. Ўзбекистон бу йўлда Россия томони билан шартномалар имзолаган. Россиянинг 10 ортиқ шаҳарларида Ўзбекистоннинг иммиграция хизмат агентликлари, консуллиги ва бунга тегишли идораларни ташкил этган. Шу тартиб билан меҳнат муҳожирларини қабул қиладиган мамлакат муҳожирлар ўртасида юз берадиган жиноят ва тартибсизликлардан ранж-азоб тортади ва бошқа томондан муҳожирларнинг ўзлари ҳам ҳуқуқ ва ижтимоий нуқтаи назардан қонун ҳимояти остида бўлишади."

Россиядаги иқтисодий бўҳрон, Ғарб мамлакатларининг санкция жорий этишлари ва рубл пул бирлиги нархининг камайиши ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлмагани Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирларининг сафар қилишларига чекловлар ижод этмоқда. Бу омиллар меҳнат муҳожирларини қабул қила оладиган бошқа мамлакатга эътибор қаратиши сабабига айланган. Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари нашр этган сататиштик маълумотларга кўра, 2007 йилдан бошлаб 2018 йилгача саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 минг ўзбекистонликларни Жанубий Корея қабул қилган. Туркия ҳам ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қабул қиладиган бошқа мамлакат ҳисобланади. Ҳозирги кунда 50 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Туркияда фаолият олиб боришади. Ўзбекситон ва Туркия ўртасидаги муносибатларнинг яхшиланишини эътиборга олиб, Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов оламдан ўтишидан кейин Туркияда ўзбек меҳнат муҳожирлари сонининг кўпайиши башорат этилмоқда. 

Умумий қилиб олганда, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларининг  Россияга муҳожират қилишлари Марказий осиё минтақасида муҳожират қилишнинг энг муҳим намунаси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг ярмидан ортиқини 25-54 ёшга кирганлар ташкил этади. Бу нарса мамлакатда муносиб даромад олиш ва ишлаш учун етарли даражада ёш авлоднинг мавжудлиги ва иш ресурслари борлигидан далолат беради.  Бундай шароитда чет элга, айниқса Россия ва Қозоғистонга меҳнат муҳожирларининг муҳожират қилишлари Ўзбекистон фуқароларининг иш топиш ва даромад олиш учун ягона имкониятларидан биридир. Бу жараён ўзбекистонлик фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий талаблари ва босимларининг камайиши сабабли Ўзбекистон давлати ҳам ҳимоят этади.   

Ёрлиқ