Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (6) Тожикистондан Россияга сафар қилган муҳожирларнинг вазъияти
(last modified Mon, 24 Jun 2019 08:39:26 GMT )
июн 24, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (6) Тожикистондан Россияга сафар қилган муҳожирларнинг вазъияти

Тожикистон республикаси 143 минг 100 квадрат километр масоҳат билан Марказий Осиёнинг кичик мамлакатларидан бири саналади. Тожикистон жанубдан Афғонистон, ғарбдан Ўзбекистон, шимолдан Қирғизистон ва Хитой халқ республикаси билан шарқдан муштарак чегараларга эга.

Тожик халқининг бир қисми минтақанинг бошқа мамлакатлари, айниқса Ўзбекистоннинг иккита муҳим шаҳри Самарқанд ва Бухорода ва Афғонистоннинг шимолий минтақаларида истиқомат қилишади. Ғарб ташкилотларининг тасдиқлашича, Тожикистоннинг сиёсий тизими авторитар сиёсий тизим ҳисобланадиким, Имомали Раҳмоннинг авторитар фаолияти сабабли босқичмабосқич демократик жараёнлардан узоқлашмоқда. 

Тожикистоннинг иқтисодий тизими 27 миллиард ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан 2017 йилги маълумотларга кўра заиф тизимдан фойдаланади. 1992-1997 йиллар давомида юзага келган ички уруш жамият сатҳида бойликларни нотўғри тақсимлаш ва коррупциянинг борлиги Тожикистон турли иқтисодий кескинлик ва мушкулотлар, жумладан юқори даражада ишсизликнинг кенгайиши ва яшаш эҳтиёжларини таъминлашдан ранж тортади. Бу масала Тожикистон мустақилликка эришганидан кейин бевосита тожик халқининг Қозоғистон ва Россияга сафар қилишига тасир етказган.

Тожикистоннинг оғир иқтисодий вазъияти, бойлик ресурсларини нотўғри тақсимлаш, тожик ёшлар учун тенг  ва муносиб имкониятларнинг йўқлиги,, алигарх тармоқларининг мавжудлиги меҳнат муҳожирларининг масаласи амалда Тожикистон жамияти маданиятининг бир қисмига айланиб қолиши сабабига айланган.

Тожикистоннинг Россиядаги ёшлар иттифоқининг раиси Иззат Амон бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Тожик ёшларида муҳожират қилиш фикри уша мактабни тўгатганларидан кейин шаклланади. Чунончи, бу мамлакатдаги ёшларнинг фикрида муҳожират қилиш бир маданият сифатида шаклланган. Бу эса тожиклар учун яхши оқибатга олиб келмайди. Яшашнинг оғир шароити ёшларни муҳожират қилшга мажбур этади. Тожикистонда ўрта ҳисобда икки фарзанддан иборат бир оиланинг ойлик эҳтиёжларини таъминлаш минимал даражада 1000 доллар маблағ лозим. Аммо Тожикистон оддий оиланинг даромади 200 доллардан ошмайди. Тажрибали тожик ёшлари шароит ва бошқа имкониятлар таъминланса, бошқа мамлакатларда оғир ишларга қўл ўриш ва муҳожират қилишга мажбур бўлишмайди. "  

Тожикистон аҳолисининг кўп қисми иш ҳаққи катта бўлмаган қишлоқ хўжалиги ва умумий хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб боришади. Бу масала эса уларнинг муҳожират қилишларига сабаб бўлмоқда ва 1 миллионга яқин аҳолиси тахминан Тожикистон иш ресурслари 30 фоизи меҳнат муҳожирлари сифатида Россияга сафар қилишади. Тожикистон Ўзбекистон ва Украинадан кейин аҳолиси Россияга сафар қилган. учинчи мамлакат ҳисобланади. 

Тожикистон иш ва муҳожират вазири Сумангул Тағойзода берган маълумотига кўра, Тожикистоннинг 870/000 яқин меҳнат муҳожирлари Россияда фаолият олиб боришади. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонда тожик меҳнат муҳожирлари борлигини эътиборга олиб, тожик меҳнат муҳожирлари бундай ҳам кўпроқ бўлишини башорат этиш мумкин. 

Россияда иш билан шуғулланадиган тожик меҳнат муҳожирларининг жўнатган молиявий даромадлари Тожикистон иқтисодиётида муҳим рол уйнайди. Жаҳон банки экспертларининг таҳлилига кўра, меҳнат муҳожирларининг Тожикистонга жўнатган пуллари мамалакатдаги ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг 40 фоизини ташкил этади. Бу масала Тожикистонни меҳнат муҳожирларининг пулларига боғлиқ бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. Бинобарин, меҳнат муҳожирлари мавзўси тожик ёшлари ишсизлигининг мизони, иқтисодий ва ижтимоий талабалар ва босимлар сатҳини камайтириш, ва ялпи ички ишлаб чиқариш мизонига кўмак беришида муҳим рол унаши сабабли Тожикистон давлати томонидан қўллаб-қувватланади. Евроосиё иқтисодий Иттифоқида Тожикистоннинг аъзо эмаслиги тожик меҳнат муҳожирларининг Россияга сафар қилиш жараёнида бошқа чекловлардан бири саналади. Россия раҳбарлигида Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йил январ ойидан бошлаб фаолиятини бошлаган.  

Евроосиё иқтисодий иттифоқнафақага чиқиш, пул жўнатиш, ишлаш ва истиқомат қилишни таминлаш заминида аъзо мамлакатлар, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Белоруссия мамлакатлари учун имкониятларни назарга олган. Аммо Тожикистон бу имкониятлардан маҳрумдир. Ана шу чекловлар сабабли Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Имомиддин Сатторий 270 минг тожик меҳнат муҳожирлари Россияга киришдан маҳрум этилган.,-деб эълон қилди. 

Бу меҳнат муҳожирларининг аксарияти турли жиноятлар содир этиш, жумладан Россия меҳнат муҳожирлиги қонунларини бузиш, солиқ тўламаслик, россиялик фуқароларга қийинчалик тўғдириш ва хавфсизлик масалалари сабабли Россиядан депортация қилинган. Тожикистон расмийлари Россия расмийлари билан ўтказилган турли музокараларда депортация қилинган трожик муҳожирларини авф этиш мавзўсини ҳал этишга умидворлик билдиришмоқда.  

Нафақага чиқиш масаласи ҳам Россиядаги тожик муҳожирларнинг бошқа муҳим чекловларидан ҳисобланади. Россияда 20 йилдан ортиқ фаолият қилган Тожикистонинг минглаб фуқаролари солиқни ва ижтимоий суғурта тўлашларига қарамай ҳалигача, бу мамлакатдан нафақа олиш ҳаққига эга бўла олишмайди. Шунинг учун минимал даражада 500 минг тожикистонлик меҳнат муҳожирлари нафақа олишлари учун Тожикистон меҳнат вазирлиги ва Россия расмийлари ўртасида маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Аммо 2018 йилда Россияда нафақа олиш мавзўси ҳал этилгани ҳақида Тожикистон меҳнат вазирлиги расмийлари томонидан эълон тарқатилган бўлсада, аммо Москва давлати бу масалани рад этди.

Москва шаҳар ҳокимлиги қошидаги муҳожирлик комиссия раиси Александр Калинин "Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг меҳнат муҳожирлари учун нафақага чиқиш ҳуқуқи ҳал этилмаса, Тожикистон фуқаролари учун нафақага чиқиш ҳуқуқи ҳақида бирон нарса дейиш барвақт. Россия  давлати ҳозирги кунда бу масалани кўриб чиқмоқда, аммо Қозоғистон, Белоруссия, Арманистон ва Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун афзаллик берилади. Бу мамлакатларнинг фуқароларини нафақага чиқариш шакли ҳақида қарорлар тасдиқланишидан кейин Евроосиё иқтисодий иттифоққа аъзо бўлмаган Тожикистоннинг навбати келади. шуни таъкидлаш лозимки, бу қонун Россияда меҳнат муҳожири сифатида кўп йиллар давомида фаолият олиб борган ва ижтимоий таъминлаш суғуртага эга бўлган тожикистонлик фуқароларни ўзига қамраб олади,-эълон қилди:

Ёрлиқ