Шавкат Мирзиёев "Тошкент City"-нинг қурилиш ишлари билан танишди (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i46177-Шавкат_Мирзиёев_Тошкент_city_нинг_қурилиш_ишлари_билан_танишди_(фотожамланма)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Ташкент City қурилиш майдонига ташриф буюрди.
(last modified 2019-06-25T07:56:27+00:00 )
июн 25, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Ташкент City қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қурилаётган 5-лот энг илғор майдонлардан бири. Ушбу биноларда темир-бетон, металл конструксия ва том ёпиш ишлари якунланган бўлиб, қурилиш ҳажмининг саксон фоиздан зиёди битган. Ҳозирда электр тармоқларини монтаж қилиш, ички пардозлаш ва механика ишлари бажарилмоқда.