Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишмада камида 10 киши яраланган
сентябр 18, 2019 12:23 Asia/Tashkent
Хабарларга кўра, 16 сентябрь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида рўй берган отишма чоғида 13 нафар киши турли даражада тан жароҳатлари олган, улардан 10 киши Бишкекка даволаниш учун юборилган.Ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.