ИШИД-га алданган юзлаб аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилади
(last modified Tue, 08 Oct 2019 13:23:56 GMT )
октябр 08, 2019 18:23 Asia/Tashkent
  • ИШИД-га алданган юзлаб аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилади

Тожикистон давлати Суриядан қочқинлар лагерларида қолган болалар ва аёлларни Тожикистонга қайтариш учун тайёр деб айтди.

Димишққа сафар қилган Тожикистоннинг Ироқ ва Қувайтдаги элчиси Зубайдуллоҳ Зубайдзода Сурия давлати ва бу мамлакатнинг қуролланган мухолифлари билан учрашганини эълон қилди.   

Тожикистонлик бу дипломат ўтказилган  учрашувларда ИШИД-га алданган ўз ватандошларини қайтаришга тегишли бўлган мавзўлар атрофида фикр алмашилди, -деб айтди. 

Бунга қарамай, Зубайдзода ИШИД-га алданган Тожикистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш учун аниқ бир вақтни белгиланганини маълум қилмади. 

Дунёнинг турли минтақалари, айниқса Сурияда ИШИД террористик гуруҳининг кетмакет мағлубиятга дуч келиши билан ушбу мамлакатларда ваҳобизм оқими фаолиятининг кенгайишидан Кавказ ва Марказий Осиё давлатилари хавотирланмоқда. 

Бу ҳақда, ўтган охирги ойлар давомида Марказий Осиё мамлакатлари, айниқса Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ҳатто Грузия бу жараённинг кенгайишидан хавотирланиш изҳор этди.

Ҳозирги шароитда минтақада шундай мишмишлар тарқалганким, Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари террористик ва ифротий гуруҳларга фуқароларининг эҳтимолий қўшилишларини баратараф этиш учун сайъ-ҳаракат олиб бориш ўрнига фақат ўз манфаатлари учун ҳаракат қилишади. 

Айтишларича,  Душанбе давлатининг айрим расмийлари террористик жараёнлар, айниқса ИШИД террорчи гуруҳи билан бевосита ҳамкорлик қилишга юз қаратишган. 

Бу ҳақда, қозоғистонлик сиёсий эксперт Тальат Тошмагаметов шундай фикр билдиради: "Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари ўзларининг шахсий ва гуруҳ манфаатларини ўз халқларининг манфаатидан афзал деб билишади. Шунинг учун жамиятни ислоҳ этиш ўрнига ўзларининг ва оила аъзоларининг банкдаги ҳисобларини тўлтириш пайида юришади."    

Бу жараённинг давом этиши ва давлат миқёсида айрим тушунмовчиликлар мазҳабий ифротгарчилик ва террористик гуруҳлар билан қарши кураш олиб бориш учун Марказий Осиё республикалари раҳбарларининг сиёсий иродаларига монеа яратиши муқаррар. 

Бу ўртада, шуни таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё ва Афғонистонга Ғарбий Осиёдан террористларни кўчиришнинг асосий гумондори бўлмиш Америка охирги пайтда, Марказий Осиёга ИШИД террористик гуруҳига қўшилган оилаларни қайтариш таклифини киритмоқда. 

Америка ташқи ишлар вазирлигининг аъзолари БМТ Бош Ассамблеясининг доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг раҳбарлари билан учрашиб, уларга Ғарбий Осиёдаги ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларини ўз ватанларига қайтариш баробарида уларга молиявий кўмак етказишни таклиф этишди. 

Табиийки, иқтисодий жиҳатдан заиф бўлган Марказий Осиё мамлакатларига молиявий кўмак кўрсатиш таклифи тафриқа ва иғво солишдан иборат. Америка ўтган йиллар давомида ҳар қандай йўл билан Марказий Осиё минтақасида нуфуз топиш учун сайъ-ҳаракат олиб борди. 

Бу йўлда Афғонистонда тинчлик яратиш баҳонаси билан ғорат қилиш ва ўлдиришдан бошқа натижа бермаган уруши орқали бўладими ёки ушбу минтақанинг турли жойларида ИШИД террорчи гуруҳини олиб келиш билан бўладими фақат бир мақсадни кўзлаган. 

Зикр этиб ўтиш лозимки, Американинг барча сайъ-ҳаракатлари Марказий Осиё минтақасида нуфуз топиш ва Россияда ҳоким бўлган давлат ва унинг иқтисодига зарба бериш мақсадида амалга оширилган.  

Ёрлиқ