Ўзбекистон ва Эрон муносибатларининг янги босқичи
(last modified Mon, 16 Dec 2019 12:46:34 GMT )
декабр 16, 2019 17:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон муносибатларининг янги босқичи

Яқин келажакда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар кенг кўламда кенгаяди. Ҳамда Навоий ва Чобаҳор савдо минтақасида амалга оширадиган алоқалар икки ўлканинг савдо, маданий ва иқтисодий алоқаларида янги фасл очиши мумкин.

Ўзбекистон Марказий Осиёда геополитик мавқега эга бўлиши сабабли минтақада ўзига хос аҳамиятга эгадир. Бу мамлакат бой табиий ресурсларга эгадир. Масалан: бу мамлакат олтин ишлаб чиқаришда яхши ўринни эгаллайди. 

Ўзбекистон Ўрта Осиёда оғир саноат ва автомобил тажҳизотларини ишлаб чиқарувчи энг катта мамлакат ҳисобланади. Шунингдек, кумур, газ ва нефт захираларига ҳам эга. 

Бу мамлакат ҳосилдор ерларга эга бўлиши сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳам катта муваффақиятларга эришган ва дунёда пахтани ишлаб чиқарувчи энг йирик мамлакат ҳисобланади.

Ўзбекистон статистик маълумотлар қўмитасининг берган маълумотига кўра, Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг даражаси 2019 йилнинг ўтган 9 ой ичида 5,7 фоизга ошиб, 37 миллиард 207 миллион долларга  етган. 

Ўзбекистон саноат ва иқтисод вазирлиги мамлакатнинг ривожланиш истиқболларини тайёрлади. Бунга асосан 2030 йилгача ўрта даражадан юқорида бўлган мамлакатлар қаторида жой олади.

Экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон охирги йиллар давомида босқичмабосқич  иқтисодий ривожланишга етиши учун иқтисодиётни ривожлантиради. Бунга қўшимча Жаҳон банки каби молиявий ташкилотлар томонидан қабул қиладиган сиёсатларни амалга оширади. Айни пайтда, Ўзбекистон аҳолининг кўплиги, ривожланаётган иқтисод ва табиий ресурсларга эга бўлишига қарамай Афғонистондаги нотинчликлар ва халқаро сувларга бевосита чиқиш имконига эга бўлмагани боис ўзининг ривожланиш дастурларини амалда яхши татбиқ эта олмади. 

Ўзбекистонда 3-та эркин минтақа, яъни Навоий иқтисодий махсус минтақа, Тошкент вилоятидаги Ангрен махсус саноат минтақаси ҳамда ушбу ўлканинг марказий қисмида жойлашган  "Жиззах" махсус саноат минтақаси мавжуд.

Навоий иқтисодий махсус минтақаси олтин, оҳак тоши каби катта манбага эга бўлган энг катта минтақа саналади. Бу минтақа Ўзбекистонда биринчи иқтисодий махсус минтақа саналадиким, 2008 йилда ташкил этилди.

Ўзбекистон масъуллари 2019 йил 19 май ойида Навоий иқтисодий махсус минтақа ва 2030 йил январ ойининг бошигача унинг фаолиятини кенгайтириш қарорини тасдиқлади. Бу қарорга кўра, бу қарорнинг мақсади импорт ўрнига экспорт қиладиган ва юксак технологияларга эга кампанияларни ташкил этиш учун бевосита сармояларни жалб этишдан иборат.

Бу минтақа Россия орқали Европа мамлакатларига, Хитой орқали Жанубий Осиё ва Эрон орқали Форс кўрфази ва Ўрта Шарққа боғланади. Шунинг учун бу мамлакатнинг Эрон билан алоқаси ва ҳамкорликларини кенгайтириши Ўзбекистоннинг диққат-эътиборига қарор олган.

Қўшма ҳамкорлик комиссияси йиғилиши доирасида, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо форуми ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида ўтказилди ва бу ҳодиса Ўзбекистон ва Эрон алоқалари учун янги босқич сифатида икки мамлакатнинг иқтисодиёти учун муҳи рол уйнаши мумкин.

Ўзбекистоннинг Навоий иқтисодий махсус минтақаси ва Эроннинг Чобаҳор эркин зонаси  ўртасида лагистик марказни ижод этиш мавзўси форумда кўриб чиқилган асосий мавзўлардан эди.

Эрон Ўзбекистон учун муҳим мамлакат ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон Чобаҳор порти орқали эркин сувлар ва Форс кўрфази атрофидаги мамлакатлар билан алоқа ўрнатиши мумкин. Охирги йиллар давомида назарга ташланадиган даражада иқтисодий ривожланишни тажриба этган Ўзбекистон Ўрта Осиё мамлакатларининг иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳасининг асосий маркази сифатида, Эроннинг бошқа мамлакатлар билан муносабатларида тасирчан рол уйнаши мумкин. 

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги барча томонлама ҳамкорликлар қўшма комиссияси йиғилишини ўтказиш билан имтиёзли тариф музокаралари, бошқа мамлакатларда икки томоннинг инвесторлари ва ишбилармонлари фаолияти ва ҳузур топиши  ҳамда осон ва энг яқин йўл сифатида, Тошкент диққат-эътиборини Чобаҳор портига қаратиш, иқтисодий муносабатларнинг инфратизилмалари сифатида банк алоқаларини мустаҳкамлаш каби масалалар ушбу йиғилишда таҳлил этилган мавзўлар жумласидан эдиким, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги савдо муомалаларининг ҳажмини бир йилда ҳозирги 420 миллион доллар миқдордан бир йилда 1 миллиард доллар ва ўрта муддат замонда эса кенг кўламда кенгайтириши мумкин.

Бунга қўшимча, Чобаҳор порти Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо муомалаларида ҳам муҳим рол уйнайди. Эроннинг Чобаҳор эркин зона ташкилотининг бошлиғи Абдурраҳим Курдий яқин келажакда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқалар янада ривожланади ҳамда Навоий ва Чобаҳор савдо минтақалари ўртасидаги алоқа икки ўлканинг тижорат, маданий ва иқтисодий алоқаси учун янги имкониятлар очиши мумкин,-деб айтди.  

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари жорий йилнинг 23 озар ойида Эрон савдо, конлар ва саноат вазири Ризо Раҳмоний билан ўтказилган учрашувда ҳамкорликларни кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида мавжуд бўлган имкониятлар Ўзбекистоннинг диққат-эътиборини ҳам жалб этган. Эрон билан иқтисодий ва савдо ҳамкорликларни кенгайтиришни Тошкент истиқбол этади ва уни қўллаб-қувватлайди,-деб айтди.