“Ислом давлати” тарафдорлари Сурия қамоқхоналарида қай аҳволда? (Видео)
Суриянинг ал-Ҳасака провинциясидаги қамоқхона маҳбуслар билан тўлиб тошган. Улар террорчилар билан ҳамкорлик қилганда гумон қилинишмоқда.
Қамоқхонада 5 мингдан зиёд эркак сақланмоқда. Улар орасида ўсмирлар ҳам бор. Уларнинг аксарияти касал ва яраланган. Шароит йўқлигидан ерда ётиб туришади, бир хил кийимни бир неча ойлаб алиштиришмайди. Шунингдек, улар ташқи дунёдан узиб қўйилган.
Маҳбуслар орасида суд ҳукмини кутиб турган ироқлик рассом ҳам бор. Рассомга камерада сурат чизишига рухсат берилган. Унинг расмларида қилмишидан пушаймонлиги, халос бўлиш калитини излаши ва зулматга қарши курашиш фикрлари ўз ифодасини топган.
Террорчиларга илашган кишиларнинг қисмати қандай кечишини видеода томоша қилинг.