декабр 22, 2019 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда парламенти сайловлари ўтказилмоқда

Ўзбекистонда халқ томонидан сайланган президент Шавкат Мирзиёев қудрат бошига келгани ва ушбу мамлакатда айрим ислоҳотлар киритиши замонидан бошлаб бу ўлка халқи бугун биринчи марта парламент сайловларига овоз беришмоқда.

Айрим экспертлар киритилган ислоҳотлар қонунчилик ва парламент сайловларига тасир етказади деб умидворлик билдиришади, аммо бошқа айримлари эса овоз берувчилар учун сайлаш имкони чеклаб қуйилган ва бу сайлов қай даражада сиёсий ўзгаришлар сабабига айланиши маълум эмас,-деб фикр билдиришади.

2016 йилда Ислом Каримовнинг вафотидан кейин Ўзбекистон президенти бўлган Шавкат Мирзиёев ушбу ўлка раҳбарлигини қўлга киритди ва мамлакатда айрим ислоҳотлар, шу жумладан айрим сиёсий маҳбусларни озод этиш, мамлакатга сафар қилиш учун сайёҳлар ва хорижий инвесторларга имконият яратиб бериш ислоҳотларини киритиши таҳсинга сазовор бўлди. 2016 йилнинг охирларида Шавкат Мирзиёевнинг қудрат бошига келиши замонидан бошлаб бу мамлакат ижтимоий, иқтисодий, вазирликлар тизими ва давлат фаолияти каби соҳаларда ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёеви парламент сайловида овоз берди

Ўзбекистон аҳолиси аксарияти мусулмон ва секуляр сиёсий тизими билан 33 миллион аҳолига эгаким, улардан 20 миллиони овоз бериш ҳуқуқига эга. Бироқ, сиёсий рақобатлар ҳали сиёсий рақобатлар арсасига киргани йўқ.

Ўзбекистоннинг ҳозирги парламент сайловида бешта сиёсий партия иштирок этмоқда.

Экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин мустақил давлатга айланганидан сўнг 30  йил давомида ҳақиқий сиёсий мухолиф партияга эга бўлгани йўқ ва ўтказиладиган бугунги сайловда ҳам фақат давлатга тарафдор бўлган партиялар иштирок этади ва халқ сайловлари доираси нуқтаи назаридан вазъият олдинги сайловларга нисбатан кўп ўзгаргани йўқ ва мустақил номзадлар ҳам бу сайловда қатнашмайди. Шавкат Мирзиёев давлат бошига келганидан уч йил ўтди ва Ўзбекистон пойтахтидаги фуқаролар Шавкат Мирзиёв ҳукумати иш бошлаганидан уч йил ўтгач сайланадиган номзадларга кўп талаб қуйишлари ва Ислом Каримов вақтида бундай талабларни қуйиш мумкин эмаслигини баён этишади. Ҳолбуки, Шавкат Мирзиёев киритилган ислоҳотлар доирасида иқтисодий эркинлик бериш боис яшаш харажотлари ортиб кетган. Айрим фуқаролар харажотларнинг ортишидан норозилик билдиришсада, аммо айни пайтда вазъият яхшиланиши учун сайловларда иштирок этиш зарурлигини таъкидлашади.

Марказий Осиё масалалари бўйича айрим экспертларнинг фикрига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг киритган ислоҳотлари кўп жиҳатдан Михаил Горбачев раҳбарлиги даврида Совет Иттифоқида киритилган ислоҳотларга ўхшайди. Бу ислоҳотлар хотираси ҳалигача ушбу минтақа сиёсатчиларининг эсида боқий қолган. Шу сабабдан чуқур ислоҳотларникиритиш ва уни ижро этиш учун шак-шубҳалар мавжуд ва давлат расмийлари эса ислоҳотлар йўлида эҳтиётлик ва осойишталик билан қадам ташлашлари лозим.

Экономист журнали Ўзбекистон сайловларини "ярим жиддий" сайлов деб тавсиф этиб, бу "собиқ диктаторлик" ҳалигача мухолиф партияга эга эмас,-деб эслатиб ўтади.

Айрим экспертларининг фикрига кўра, агарчи бугун ўтказиладиган сайловларда мухолиф ва мустақил номзадлар қатнашмасада, аммо Ўзбекистоннинг бу йилги парламент сайловлари олдинги йиллар сайловлари билан қиёслаганда рақобатли равишда ўтказилади.

Экспертларнинг фикрича, агарчи эркин ва адолатли сайлов шоҳидига айланмасакда, аммо авторитар ҳукуматлар тарихига эга бўлган минтақада Ўзбекистон сайловлари келажакда ижобий ўзгариш ва ривожланишлар истиқболи билан сиёсий фазони тинч,  осойишта ва назорат остида ривожлантириш йўлида ижобий қадам қуйиши мумкин. 

Ёрлиқ