Гурбангули Бердимухамедов циркда чиқиш қилди (видео+фото)
Январ 01, 2020 12:50 Asia/Tashkent
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов циркда чиқиш қилди, деб хабар бермоқда Туркменистан сегодня нашри.
29 декабрда Бердимуҳамедов халқаро ахалтекин от-спорт мажмуасига бориб, чавандозлар чиқишини шахсан томоша қилди. Арқадағ пойгачилар ва труппанинг бошқа иштирокчилари билан суҳбатлашиб, уларга ўзининг “Ровач“ рэп-композицияси диски ва 50 минг АҚШ доллари мукофот пули берган.

Бердимухамедов отда манеж бўйлаб бир неча маротаба айланган.

Учрашувда иштирок этган ва шеър айтган болаларга ҳам тулпорга бағишланган “Ровач“ рэп-композицияси диски совға қилган.

Ёрлиқ