Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Mon, 13 Apr 2020 11:38:46 GMT )
апрел 13, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

 “Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 6-12-апрел кунлари  ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборди.
  2. Ӯзбекистон Белорусга инсонпарварлик ёрдами юборди.
  3. Ўзбекистонда коронавирус қандай тарқалгани маълум қилинди.
  4. Ӯзбекистонда сунний нафас бериш мосламаси ва коронавирусни аниқлаш тести ишлаб чиқариш йӯлга қӯйилди.
  5. Блогер ўз туманига 100 қоп ун хайрия қилди.
  6. Ӯтган ҳафтада  коронавирусга чалинганлар сони 865 нафарга етди.
  7. Одамларга ёрдам бериш учун депутат уйини сотди.
  8. Амир Темурдан коронавирус Ўзбекистондан қачон кетишини сўраган безорилар 15 суткага қамалди.
  9. Жиззахда карантинни бузган қиморбозлар ушланди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, коронавирус тарқалиши олдини олишда кўмак кўрсатиш мақсадида қўшни Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон коронавирус пандемияси вақтида Хитой, Эрон ва Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Қардош тожик халқига юборилган инсонпарварлик ёрдами биринчи навбатда вирус тарқалиши олдини олишда зарур бўлган тиббий воситалар, жумладан антисептик ва зарарсизлантирувчи воситалар, тиббий халатлар, қўлқоплар, бахилалар, респираторлар, тиббий кўзойнаклар ва минг тонна ундан иборат бўлган.

Инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан Душанбега 18 та вагонда жўнатилган. Уни Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири  Насим Олимзода кутиб олган.

Х  Х  Х

АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Мутахассиснинг маълумот беришича, мамлакат бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда фуқароларимиз касал бўлган.

Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мулоқотда бўлганларни таҳлил қилинганда, инфекция 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқагани аниқланди.

Чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.

Х  Х  Х

Қашқадарё фарзанди - блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев 100 қоп ун маҳсулотини етказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди.

Х.Худойбердиев юборган ун маҳсулоти Чироқчи туманидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келинди. Талаб даражасидаги дизенфексия ишлари амалга оширилгандан сўнг олис қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган ҳолда етказилади.

Синовли кунлардаги бирдамлик учун вилоят ҳокимлиги ҳам Хушнудбек Худойбердиевга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Аввалроқ ҳам блогер «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 30 миллион сўм ўтказгани маълум қилинган эди.

 

2020 йил 12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Соғайган беморлар сони 66 киши, вафот этганлар 4 киши.

Х  Х  Х

4 апрель куни Фориш тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан "Эгизбулоқ" маҳалласида эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Дўстлик тумани, "Бунёдкор" маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 й.т. Н.Т. 7 нафар ўртоқлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қимор ўйнаётган вақтда ҳуқуқ тартибот идора вакиллари уларнинг қилмишига чек қўйган.

Ҳуқуқбузарлар қонунчиликда белгиланган тартибда жазога тортилади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ